"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди
14 янв 19:09
Янгиликлар
"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди
"Бу футбол, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Хаби билан муносабатларим яхши: биз Леверкузенда танишганмиз ва алоқани узмаганмиз. Унга фақат энг яхши тилакларни тилайман. Ишончим комилки, тез орада унинг ихтиёрида ажойиб лойиҳа пайдо бўлади. У юқори савияли мураббий ва келажаги порлоқ эканига шубҳа йўқ.
Клуб ва жамоа сенга ишониши керак. Қарор қабул қилувчи инсонлар мураббийни қўллаб-қувватлаши муҳим. "Реал" шундай йўл тутишни лозим топди, аммо бу менинг ишим эмас. Мураббийлик касби жуда мураккаб, зиммамизда катта масъулият бор, лекин охир-оқибат бу ишимизнинг бир қисми ва биз буни қабул қилишимиз керак", — деди Флик.
Лапортанинг унга бўлган ишончи ҳақида
"Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Футболда, айниқса, катта клубларда ғалабалар муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда иш бошлаган илк соатларимданоқ бир нарсани тушундим: биз ҳамжиҳатликда ишлашимиз керак. Ҳозир ўзимизни бир оиладагидек ҳис қиляпмиз.
Президент шундай деганди: «Нафақат ўйинчилар, балки ходимлар, клуб раҳбарияти, Деку, футболчиларнинг яқинлари — барчамиз бир катта оиламиз». Мен буни Саудия Арабистонидаги турнир пайтида ҳам ҳис қилдим. Бундай маданиятни жуда қадрлайман", — дея қўшимча қилди "кўк-анорранглилар" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар