Ван Нистелрой ўзига янги иш топди

Mirjalol Normatov
17 янв 2026, 00:10
Руд ван Нистелрой фаолиятини Нидерландия термаси мураббийлар штабида давом эттиради.

У 1 февралдан ишни бошлайди ва Рональд Куманга ёрдамчи сифатида фаолият юритади.

Собиқ ҳужумчи мураббийлик фаолияти давомида ПСВ, "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер" жамоаларини бошқарди. Руд 2025 йил ёзидан буён ишсиз юрганди.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/OnsOranje