UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  1 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  6 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  6 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  6 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  7 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15 (+ фото) Янгиликлар

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 2-кун беллашувларини "Строитель-Зарафшон" – "Когон" учрашуви очиб берди.
Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган бухоролик футзалчилар рақибни йирик ҳисобда таслим қилишди.  "Когон" сафида Фирдавсий Равшанов хет-трикка эришди.

"Строитель-Зарафшон" – "Когон" 3:15
Голлар
: Шерзод Алижонов 5, Бекзод Низомов 30, Кенжамурод Турсунбоев 36 - Ойбек Абдурахмонов 3,  Дилшод Рахматов 7, 29, Фирдавсий Равшанов 15, 18, 32, Соҳиб Нарзуллаев 12, Фурқат Музаффаров 15, Жўрабек Аҳмедов 19, Шамшод Хайруллаев 20, 30, Илҳом Ҳамроев 24, Миршод Рўзиев 32, Улуғбек Рамазонов 35,
“Строител-Зарафшон”: Ислом Салимов, Азиз Ахтамов, Кенжамурод Турсунбоев, Шахрам Кулиев, Шерзод Алижонов, Достон Канатов, Бекзод Низамов.
“Когон”: Тўйчибой Бердиев, Шахзод Рамазонов, Миршод Рўзиев, Дилшод Рахматов, Фирдавсий Равшанов, Ойбек Абдурахмонов, Соҳиб Нарзуллаев, Улуғбек Рамазонов, Шамшод Хайруллаев, Фурқат Музаффаров, Жўрабек Аҳмедов, Илҳом Ҳамроев, Одил Ходиев.


"Стоитель-Зарафшон" - "Когон" (3:15) учрашувидан сўнг ғолиб жамоа устози Фурқат Ҳайруллаев ўз фикрларини билдирди: Бугунги ўйинда рақибдан устун эдик буни амалда исботлай олдик. "Строитель-Зарафшон" сафида футзалчилар кам эди. Уларнинг захирасида атига икки футболчи бор эди. Футзал тезкор ўйин, агар унда ўйинчилар кам бўлса жамоа тез чарчаб қолади.


Жамоа ҳужумчиси  Дилшод Рахматовни ҳам суҳбатга чорладик.

"Бугунги ўйин тан олиш керак қийин бўлгани йўқ. Ҳисобни ўзи буни айтиб турибди. Биз бу турга жуда яхши тайёргарлик билан келганмиз. Кеча "Ардус" билан дуранг (3:3) ўйнадик. Навбатдаги ўйинларни пешқадамлар сафида кетаётган "Чирчиқ-Максам" ва "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Қийин бўлади", - дейди Раҳматов.

- "Когон" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Барча клубларда бўлгани каби чемпионлик вазифаси қўйилган. Камида кучли учликка кирмоқчимиз.


Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика