Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин
12 янв 18:35
Янгиликлар
Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин
Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Кэррик МЮ раҳбарияти ҳамда клуб бошқарув тузилмасига кирувчи INEOS компанияси билан музокараларни муваффақиятли ўтказган ва айни пайтда жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи лавозимига асосий номзодлар рўйхатида биринчи ўринда турибди. У ҳозирда бош мураббий вазифасини бажариб келаётган Даррен Флетчерни алмаштиради.
Янги мураббийнинг номи шу ҳафта эълон қилинади. Хабар қилинишича, Кэррикнинг ўзи ҳам бу ишни қўлга киритишдан манфаатдор. Шунингдек, раҳбарият қарорини норвегиялик мутахассис Оле Гуннар Сульшер ҳам кутмоқда. У аввалроқ "қизил иблислар"нинг вақтинчалик бош мураббийи лавозимига асосий фаворит ҳисобланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни клуб расман Рубен Аморим бош мураббийликдан кетганини маълум қилганди. Португалиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"ни 2024 йил 11 ноябрдан 2026 йил 5 январгача бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар