

"Реал" вингери Винисиус Жуниор Испания Суперкубоги финали вақтида баҳс реферисига "Барселона" аъзоси Ламин Ямаль борасида эътироз билдирди.
Саудия Арабистонида ўтган турнир финалида "Барселона" "Реал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин эпизодларидан бирида Винисиус Ямальни тўхтатиб қолиш учун ҳимояга қайтишига тўғри келди. Шундан сўнг бразилиялик футболчи учрашув бош ҳаками Хосе Мунуэра Монтеронинг олдига бориб, шундай деди: "Мен сизга айтгандим, Ламин доимий равишда симуляция ишлатади, у тинмай шўнғийди". Ушбу лавҳа Movistar телеканали эфирида намойиш этилди.



