UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  17 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  30 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  92 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади... Янгиликлар

"Бухоро"га хорижлик мураббий келади...

Айни пайтда бош мураббий лавозими бўш турган "Бухоро"да раҳбарият хорижлик мутахассисни жалб этиш илинжида.

Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетгач бош мураббий лавозими бўшаб қолганди. Аввалги икки турда эса "Бухоро"ни ёшлар жамоаси мураббийи Мирислом Хасанов вақтинча бошқарганди.

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус пайтида Бухорога хориждан мутахассис келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Айни пайтда раҳбарият россиялик Андрей Гордеев номзодини кўриб чиқмокда. Шу кунларда Бухорога Андрей Гордеев ташриф буюриши хамда клуб, жамоа ва шароитлар билан танишиб, музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Агарда музокаралар муваффақиятли тугаса, унда "Бухоро" ва Гордеев ўртасида битим имзоланади. 

Қайд этиш керакки, "Бухоро"ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар орасида Александр Хомяков номзоди ҳам илгари сурилганди. Бирок томонлар ўзаро келишувга эришишмади ва Хомяков "Андижон" вариантини маъқул топди.

Андрей Гордеев ўз вақтида "Анжи"да Гус Хиддинк ёрдамчиси сифатида ишлаган. Мутахассиснинг охирги иш жойи эса Россия ёшлар терма жамоаси бўлиб турибди.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика