UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21Жака: "Финалда кимдир аутсайдер бўлади деб ўйламайман"  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  7 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  7 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  24 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4

22 ёшда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Андрей Акопянц ҳозир қаерда? Янгиликлар

22 ёшда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Андрей Акопянц ҳозир қаерда?

"Улар қаерда" рукни орқали собиқ футболчилар, мухлислар олқишига сазовор бўлган юлдузлар ва мураббийларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумот бериб келяпмиз.

Бугун таклифларни инобатга олган ҳолда Андрей Акопянц ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик. Тезкор ҳаракат ва бетакрор дриблингга эга футболчи ёдингизда бўлса керак. 

Андрей Акопович Акопянц - 1977 йил 27 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Фаолиятининг илк йилларида Тошкентнинг "Чилонзор" ва "Истиқлол" жамоалари тўп тепган. Андрей 1996 йили 19 ёшида "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолайди. Тўрт мавсум давомида шонли клуб шарафини ҳимоя қилган Акопянц 1998 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган. Орадан бир йил ўтиб эса мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси деб топилган. 

"Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари сабаб унга Россия клублари қизиқиш билдира бошлади. Унинг агентлари "Зенит", "Крилья Советов" клублари билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда ярим ҳимоячи "Ростсельмаш" (ҳозирги "Ростов") жамоаси билан шартнома имзолайди. У 2000-2005 йиллар оралиғида ростовдонликлар сафида 116 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. Акопянц 2006 йилги мавсумни Россиянинг яна бир клуби "Черноморец" таркибида ўтказди. 2007 йили ярим мавсум Беларуснинг "Дарида" клубида ўйнаган футболчимиз кейин Латвиянинг "Даугава"сига кўчиб ўтди. Бу жамоада у бир йил ўйнади. Шундан сўнг яна жонажон "Пахтакор" жамоасига қайтди. Лекин у Тошкентда узоқ қолмади. 2009 йилги мавсумни Самарқанднинг "Динамо"сида ўтказгач, яна Россияга йўл олади. У ерда ФНЛ клублари - "Нижний Новгород", "Луч-Энергия", "Факел", "Химик" сафида тўп тепади. 2014 йилда "Бухоро" жамоаси Андрейни ўз сафига қўшиб олган. Ярим мавсум бухоролик либосида ҳаракат қилган Акопянц иккинчи даврада "Нефтчи"да ўйнайди. Айнан фарғоналиклар таркибидаги ўйинлари билан Ўзбекистондаги фаолиятини якунлайди.

Шундан сўнг Акопянц ўзи учун қадрли бўлиб қолган, қайсидир маънода иккинчи уйига айланган Ростов-Донга қайтди ва 2016 йилгача Ростов вилояти чемпионатининг турли клубларида тўп тепди. Айнан ўша йили Ростов-на-Донунинг "Арсенал 2005" клубида мураббийликдаги фаолиятини бошлади.

Андрей Акопянц Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритган. "Пахтакор" ва терма жамоа либосидаги ёрқин ўйинлари сабаб у мухлислар ёқимтойига айланган. Акопянц миллий жамоа либосида илк бор 1998 йил Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Вега да Силва уни илк бор терма жамоага жалб этганди. У 2000 ва 2004 йилги Осиё Кубокларида иштирок этган. 2005 йил ЖЧ-2005 саралаш босқичидаги меҳмонда Жанубий Кореяга қарши учрашув унинг фаолиятидаги миллий терма жамоа сафидаги охирги ўйин бўлди. Андрей Акопянц бир неча йиллардан бери "Ростов" академиясида болаларга мураббийлик қилиб келмоқда. 


Кейинги хабарларимизда қайси футболчи ҳақида маълумот олишни истайсиз? 


1-сон. Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда?

2-сон. Осиё вице-чемпиони, "Насаф"да порлаган Кенжа Тўраев ҳозир қаерда? 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика