UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  47 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  6 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди Янгиликлар

ОФК ЎФА ходимини икки ойга футболдан четлатди

ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси ЎФА ходими Беҳзод Миртимиров борасида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, ушбу ходим футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ой четлатилди. Бу борада ОФК Тартиб-интизом ва Этика қўмитаси Тартиб-интизом кодексининг 104-моддаси бўйича қарор чиқарди.

Қарорда шундай дейилади: "Миртимиров ОФК суриштирувида иштирок этишдан бош тортгани учун футболдан четлатилди. У футболга доир ҳеч қандай ишда фаолият юрита олмайди. У Куала Лумпурга келиб ОФКнинг таклифига кўра суриштирувда иштирок этишдан бош тортди. ОФК маълумот йиғиш борасида иш олиб бораётгани боис токи суриштирув ўз ниҳоясига етмагунча қадар бу борада бошқа маълумот бермайди".

Бизга маълум бўлишича, Беҳзод Миртимиров ЎФАда таржимон сифатида фаолият юритади. Унинг устидан қандай текширув (суриштирув) бошлангани ва нима сабабдан икки ойга футболдан четлатилгани ҳақида ЎФА расмий баёнот беради деган умиддамиз.

Суратга изоҳ: Беҳзод Миртимиров (ўнгдан биринчи) шу йилнинг 31 октябрь куни ўтказилган ОФК Конгрессида ЎФА номидан иштирок этиб, ОФК Низомига ўзгартириш борасидаги таклифга ЎФА овози сифатида "Йўқ" деган вариантни кўтарганди. 

Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика