Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"
14 сен 2025 14:03
Янгиликлар
Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"
Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби португалиялик ҳимоячиси Жоау Канселу "Барселона"га бўлган муҳаббати ҳақида фикр билдирди.
Футболчи 2023/24 йилги мавсумда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган.
"Барча билади, мен "Барселона" мухлисиман, "Барселона"ни яхши кўраман, бу клубни яхши кўраман, у ерда вақт ўтказиш менга жуда ёққан. Менинг қалбим "Барселона" билан ва улар ўтган мавсумда кўплаб титулларни қўлга киритганидан бахтиёрман", - деди Канселу.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ўтган мавсумда Испания чемпиони бўлди, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Чемпионлар Лигасида ярим финалга қадар етиб борди ва "Интер"га мағлуб бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар