UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  0 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  2 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  33 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  14

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди Янгиликлар

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси кечадан бошлаб йиғинга киришгани ҳақида хабар бергандик. Кеча ёпиқ тарзда ўтказилган машғулотда иштирок этган Шерзод Аъзамов бугун терма жамоа лагерини тарк этди. Аъзамовнинг бел қисмидан олган жароҳати унинг машғулотларда иштирок этишига йўл қўймади.

Шунингдек, Купер жалб этган таркибдан ўрин олган "Локомотив"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам терма жамоа билан бирга эмас. "Бухоро"га қарши баҳсда жароҳат туфайли майдонни тарк этган футболчи айни пайтда муолажа ўтказиш билан банд. Шу боисдан ҳам унинг ўрнига терма жамоага "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов чақирилди ва футболчи кечадан буён машғулотларда иштирок этмоқда. Биринчи машғулотни ўтказиб юборган "Пахтакор" аъзоси Акмал Шораҳмедов ҳам бугундан эътиборан терма жамоа билан шуғулланишни бошлади.

Шерзод Аъзамов ва Шуҳрат Муҳаммадиев Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборишади.

МТЖдан чақирув олган легионерлар эса Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига бир ҳафта қолганида ўз клублари ихтиёридан МТЖ лагерига келиб қўшилишади.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жароҳатлари туфайли легионер мақомидаги икки ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳамда Фозил Мусаев Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк йиғинини ўтказиб юборишмоқда.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика