UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона Янгиликлар

20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона

Жисмоний ҳолат масаласи футболимизнинг оғриқли нуқталаридан бири бўлиб, халқаро майдонда кўп бор панд берган.

Шу туфайли ўзбек футболидаги ўртача ёш Европа ёки Шарқий Осиё мамлакаларига нисбатан паст. Бу аксар ҳамюртларимизнинг спорт формаси 30 ёшдан кейин "ўлиб қолиши"да кўринади. Бироқ, мустасно ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Улуғбек Бақоев Жиззахда рақобатбардош жамоа қуришни уддалади. "Сўғдиёна"ни кузтганлар жамоанинг ўйини тажрибали Жасур Ҳасановнинг атрофига қурилганини тезда илғашади. Ҳужумларнинг 70 фоизи айнан у орқали ташкил қилинади. Умуман олганда, ҳар қайси футболчи йил ўтгани сайин ақллилашиб, майдонни яхшироқ кўриши, "маэстро"га айланиши табиий ҳол. Аммо, Ҳасановнинг тезлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Хабарингиз бор, Жаззах клуби кеча Душанбенинг "Истиқлол"ини мағлуб қилди. 70 дақиқага яқин майдонда бўлган Ҳасанов ўз анъанасига содиқ қолгани ҳолда тиним билгани йўқ. 1-таймда бир неча бор 20 ёшли Вахдат Ханоновни тезликда ортда қолдирган бўлса, 2-бўлимнинг 13-дақиқасида Далер Имомназаровдан ўзиб кетди ва Шоҳруз Норхоновнинг голига қойилмақом тарзда ҳаммуаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жасур Ҳасанов тез орада 38 ёшни қарши олади. Кеча унга қарши ўйнаганлардан дарвозабон Мухриддин Ҳасанов, ҳимоячилар Вахдат Ханонов ва Манучеҳр Сафаров, олдинги чизиқ вакиллари Алишер Зоиров, Рустам Соиров ҳамда Шервони Мабатшоевлар Жасур катта футболда дебют қилганида ҳали туғилишмаган эди.

Одатда Златан Ибрагимович, Хавьер Занетти ёки Райан Гиггз сингари футболчиларнинг катта ёшда ҳам юқори темпли ўйинларда йўқолиб қолмагани ҳақида гап кетса, ҳайратимизни яширолмаймиз. Лекин, шу ишни ўзбек футболида такрорлаганлар кўпинча эътибордан четда қолади. Ҳасанов 10 кунда кейин 38 га тўлиши ҳақида айтдик. Деярли барча тенгдошлари аллақачон спорт билан хайрлашиб, мухлислар хотирасидан чиқишга ҳам улгурган бўлса-да, жиззахлик ярим ҳимоячи ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпти.

"Истиқлол" билан ўйиндан кейин унинг ўзи спорт формаси ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

"Бизда юлдуз деган тушунчанинг ўзи йўқ. Жамоада барча бирдек меҳнат қилади, югуради. Жисмоний ҳолатимни меъёрда ушлаш учун машғулотда 2 ҳисса куч билан ҳаракат қиламан. Бунинг ҳеч қандай диета ёки витаминлар боғлиқ сири йўқ. Фақат меҳнат. Охирги пайтларда кўпчилик фаолиятимнинг якуни тўғрисидаги саволлар билан мурожаат қиляпти. Йўқ, ҳозир кучим бор ва бу ҳақда ўйламаяпман. Худо хоҳласа, яна 4-5 йил бирга бўламиз".

Ҳасанов деганда кишининг хаёолига тезлик келади. У ҳар доим шу ҳислати билан бошқалардан устун эди. "Бунёдкор"даги рейдлари, Ривалдо-ю Вильянуэваларни голли узатмалар билан таъминлаб юрган кезлари ёдингизда бўлса керак. Орадан 10 йил ўтди. Умуман олганда, у катта футболда югуришни бошлаганига 21 йил бўлди. Жасур Ҳасановнинг ҳануз фарзанди тенги йигитлардан тезроқ югураётгани таҳсинга сазовор. Тажрибали ярим ҳимоячининг муваффақиятларини кўпроқ футболга бўлган меҳр ва иштиёқ билан боғлаш тўғри бўларди. Бу иккаласи эса қуйида суратда ўз ифодасини топган↓↓↓

фото: Толибжон Қосимов

P.s. Тез орада Жасур Ҳасанов билан катта интервью ташкиллаштиришни режа қилганмиз. Умид қиламизки, 38 ёшда ҳам тўхташ нималигини билмаётган жиззахлик афсона ёш ҳамкасбларига керакли мотивацияни бера олади.

"Қашқирлар макони"даги Актамов ёхуд "Қизилқум"нинг фавқулодда порлаши

Муаллиф :
Рейтинг: +46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика