UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  5 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  0 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  8 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  32 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  13 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  7 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  119 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  21

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди Янгиликлар

2 млн обуначиси бўлган блогер “Герта” сафида дебют қилиб, пенальтидан гол урди

Миллионер блогер Германия кубогида дебют қилди.

Нодир ал Жиндауи олдин фақат ёшлар даражасида ва Германияда қуйи лигада ўйнаган.

2022 йилнинг ёзида вингер "Герта-2"га таклиф қилинган. У клуб сафида "Шимолий-Шарқ" минтақавий лигасида (4-дивизион) ўйнайди.

Бир кун аввал у “Герта”нинг асосий таркибида – Германия кубоги 1/8 финалида “Гамбург”га қарши ўйинда дебют қилди. Бу ўйин унинг профессионал даражадаги дастлабки ўйини эди. Футболчи 27 ёшида дебют қилди.

Ал Жиндауи 1:2 ҳисоби қайд этилаётган пайт 80-дақиқада захирадан майдонга тушди. 90-дақиқада "Герта" ҳисобни тенглаштирди ва ўйин қўшимча таймга кўчди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди - 3:3.

Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Нодир пенальтини голга айлантирди ва "Герта"нинг серияда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.

Ал Жиндауининг Instagram'да 2 миллион, YouTube'да эса 1,75 миллион обуначиси бор. Блогер Германияда туғилган, аммо келиб чиқиши фаластинлик ҳисобланади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика