UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30ПСЖ президенти Килиан Мбаппе ҳақида гапирди  1 09:02Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» учун бешта трансфер қоидасини ўрнатди  3 08:37Абдувоҳид Неъматов қаҳрамонга айлаган «Насаф» — «Пахтакор» учрашувидан ГАЛEРEЯ  1 08:11«Реал Мадрид»да финал олдидан йўқотиш бор  9 07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  5 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  4 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  2 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  10 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  20

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк! Янгиликлар

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк!

Кеча 3 ой давом этган Тошкент шаҳар чемпионатининг 2-лига мусобақалари ўз якунига етди.

Пандемия шароитида, қийинчилик билан бўлсада уй сафар тизимида ўтган чемпионат анча қизиқарли ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб 8та жамоа "А" ва "Б" гуруҳларида уй сафар тизимида 14та турни ўтказдилар. Ўз ҳудудларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган клублар, "Нефтгазмонтаж", "Бунёдкор", "Оқ Тепа" ва Тошкент академия жамоалари 1/2 финал босқичида тўқнаш келдилар. Бир гуруҳдан жой олган "Нефтгазмонтаж" ва "Бунёдкор" жамоалари якунда ҳам финалда тўқнашдилар.

Кеча "Оқ Тепа" стадионида совринли ўринлар учун иккита баҳс бўлиб ўтди. 

Чемпионатнинг бронза медаллари учун кечган баҳсда Тошкент академияси вакиллари ғалаба қозонди. Про Лига ўйинига 2 нафар асосий таркиб аъзоси кетиб қолгани "Оқ Тепа"га бугун яхшигина билинди. Пенальтилар сериясида омад академия вакилларига кулиб боқди.

3-ўрин учун. 

"Оқ Тепа" - ТФА 1:1 (2:4)

Бош ҳакам: Р.Лутфуллин.

Ёрдамчи ҳакамлар: А.Галеев ва О.Каллахўжаев.

Бош соврин учун кечга баҳс ҳақиқий драмага айланиб кетди. Дастлабки бўлибда иккита чиройли гол билан "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган "газчилар"нинг иккинчи бўлимда нима учундир ўйинлари чиқмади. Бундан "қалдирғочлар" яхшигина фойдаланиб қолдилар. Қизиғи шундаки, Мурод Отажонов бугун 2004 йилларда таваллуд топган, Миржамол Қосимовнинг 6 нафар шогирдини асосий таркибда навбати билан синаб олди. Ёшларга берилган имконият эса ўз самарасини берди. 2:0 ҳисобида ортда бораётган жамоа учрашувни пенальтилар сериясига қадар олиб бора олди. "Нефтгазмонтаж" 11 метрлик лотарея сериясига иккинчи дарвозабонни туширишни режа қилиб турган бир паллада, ўйинда тўхталиш бўлмади. Лотареяда эса "Бунёдкор" посбони жамоадошидан фарқли равишда 2та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Финал. 

"Нефтегазмонтаж" - "Бунёдкор" 2:2 (2:4)

Бош ҳакам: А.Рисқуллаев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Д.Сайлавов ва Р.Нугманов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика