UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  85 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  0 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди Янгиликлар

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди

ProSports Management компанияси Осиёнинг энг қобилиятли ёш футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома тузганини эълон қилди.
Бу ҳақда championat.asia компания расмий сайтига таяниб хабар берди. ProSports Management вакили Никита Панасюк нима учун Шомуродов билан шартнома тузилганини тушунтириб берди.

- Шомуродов 21 ёшда, универсал ҳужумкор футболчи, баъзида қанотда, марказий ҳужумда ва ҳужумчи ортда ўйнай олади.

Ўйин услуби ва қобилияти жиҳатидан Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, бақувват, техник томонлама кучли, майдонни яхши кўра олади, қарши ҳужум вақтида тез қарор чиқара олади.

Элдор жисмонан бақувват эканлиги учун тўп учун рақиблар билан кураша олади. 182см бўйга эга ҳужумчи жуда тез югуради, бошанғич тезлиги кучли, иккинчи қаватдаги курашларда ва стандарт вазиятлар вақтида жуда фойдали.

Шомуродовда дриблинг ҳам анча юқори. Битта ўйинда ўртача 6 марта рақибларни алдаб ўтади. Таққослаш учун, Жулиано ("Зенит") ўртача 5 марта, Промес ("Спартак") ўртача 8 марта алдаб ўтади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га кўчиб ўтгач дарҳол юқори савияда ўйин кўрсатганди. Шомуродов терма жамоада ҳам яхши ўйнамоқда: 12та ўйинда 4та гол ва 1та голли пас.

Осиёлик футболчилар янги муҳитга кўникишлари жуда қийин кечади: Бироқ Денисов ва Аҳмедовнинг фаолияти бунинг тескарисини кўрсатди. Элдор русчада ёмон гапирмайди, Европага ўтишни истаса, инглиз тилини ўрганишни бошлайди.   

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: тўлиқ бўлмаган 2 мавсумда 19та гол урди ва 7та голли пас оширдл.

Кучли жамоа ва кучли шериклар билан бирга футболчи янада ривожлана олади. Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади.
Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика