Бундеслига футболчиси Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин
31 май 2016 10:19
Янгиликлар
Бундеслига футболчиси Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин
"Daryo"нинг хабар беришича, Валдемар Ўзбекистонда туғилган. Бу борада биз ҳам футболчи ҳақида қизиқиб кўрдик.
Якунланган мавсумда Антон Бундеслиганинг 8 учрашувида майдонга тушиб Менхенгладбахнинг "Боруссия" дарвозасига 1 та гол уришга муваффақ бўлган.
"1996 йилда таваллуд топган Антон Валдемар 2008 йилда "Ганновер"га келган, кейин эса жамоанинг барча ёш тоифасида тўп тепган. Марказий ҳимоячи ўзининг тинимсиз меҳнати туфайли 2015 йилда клуб билан профессионал шартнома тузган" - дейилади немис клуби расмий сайтида.
"Ганновер" расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, Антон ҳақиқатдан ҳам 1996 йил 20 июлда Ўзбекистонда туғилган, аммо миллати немис.

"Ганновер" якунланган мавсумда 18-ўринни эгаллади ва келаси мавсумда Германиянинг иккинчи даражали лигасида иштирок этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Фикрлар