UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади  0 14:46Анъана давом этади. Куртуа Ла Лиганинг тиғиз тақвимидан нолиди  3 14:18Тимо Вернер кинода? "Паразитлар" режиссёри унинг исмини янги фильмида қўллади  0 13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  4 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  7 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  11 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  8 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  13 11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  6 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  14 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  18

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия Янгиликлар

ЖЧ йўлидаги рақибларимиз: Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия

Теглар :  Қуръа
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

“Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. Унда 12 терма жамоа ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи учун ўз рақибларини билиб олишади. Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар. Қуръа ташлаш маросимида Осиёнинг машҳур футболчилари Сами Ал Жабер ва Парк Жи Сун қатнашишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръа жараёнида Саудия Арабистони билан бирга 3-саватдан жой олади ва бу жамоа билан тўқнаш келмайди.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

- Қуръа ташлаш маросими соат 13:30да бошланади. Қуръа механизми ҳақида тўлиқ маълумот қуйидаги видеода берилган.

- Маросим бошланди. 12та давлат байроқлари саҳнага олиб чиқилди.

- Катта экранда ҳар бир терма жамоанинг ўйинларидан лавҳалар берилди. Алифбо тартиби бўйича Ўзбекистон энг охирида намойиш этилди.

- Сауд Ал Муҳаннади нутқ сўзламоқда. Энди Осиё терма жамоаларининг Жаҳон чемпионатлари саралашларидаги иштироклари ҳақида видеоролик намойиш этилмоқда. Роликда қитъамиз жамоаларининг ЖЧ финал босқичларидаги энг муваффақиятли иштироклари ҳам ўрин олган экан. Умид қиламиз кейинги қуръа маросимида Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам ўйинлари ўрин олади).

- Юқорида қуръа механизми барчага яна бир бор эслатиб ўтилмоқда. Дастлаб 6-саватча кейин 5, 4, 3, 2 ва 1-саватча гуруҳларга ажратилади. Саватчалардан олинган биринчи жамоа "A" гуруҳига, иккинчи жамоа эса "B" гуруҳига тушади.

- Қуръа жараёнини ОФК бош котиби Дато Уиндзор Жон олиб боради. Ҳар бир давлат ёзилган қоғозлар махсус шарларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.

- ЎФФ матбуот хизмати Куала Лумпурда Ўзбекистон номидан қатнашаётганларнинг расмини тақдим этди. Бош мураббий Самвел Бабаян, терма жамоа менежери Рамиль Ильясов ва ОФК мусобақалар қўмитаси аъзоси Алим Арифов.


Диққат жараён бошланди!

"A" гуруҳи: Эрон, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Хитой, Қатар, Сурия

"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ироқ, Таиланд



Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика