UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ОЧЛ2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  3 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  101 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

"Қизил-қора" сулола асосчиси ёхуд Чезаре Мальдини ҳақида Янгиликлар

"Қизил-қора" сулола асосчиси ёхуд Чезаре Мальдини ҳақида

3 апрель куни италиялик машҳур футболчи, мураббий, ота ва бобо Чезаре Мальдини вафот этди.

Италиянинг шарқида, шундоққина Словения билан чегара ёнгинасида туғилган Чезаре Мальдини 1954 йил Милан шаҳрига кўчиб ўтганди. "Триестина"  клуби сафида Италия А сериясида бир мавсум ўйнаган оддийгина футболчи "россонерлар" қизиқишлари доирасига кириб қолганди. Шундан сўнг нафақат Чезаре Мальдини, балки унинг оиласи "Милан"га 60 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда.

Буюк футбол сулоласи асосчиси "Сан Сиро"да 12 йил ўйнади. Бу давр мобайнида у 412та ўйин ўтказди. Бу борада клуб сафида ўйин ўтказиш бўйича 10-ўринда бормоқда. Биринчи ўрин Чезаренинг ўғли Паолога тегишли – 902 ўйин.



"Милан" сафида Чезаре Мальдини 4та скудетто ва бир бор Европа чемпионлар кубогини ютган. 26 йилдан сўнг худди шу совринни Паоло боши узра кўтарди.

"Торино"да фаолиятини якунлаган Чезаре Мальдини бир неча йилни оиласига бағишлади. 1968 йилда унинг катта фарзанди туғилди. Унгача уч нафар қизнинг отаси эди. Кейинроқ Паолонинг иккита укаси ҳам туғилди, бироқ футбол сулоласини давом эттириш айнан катта ўғил гарданига тушди. Қобилият, отасининг характери айнан Паолога ўтганди. Чезаре катта ўғли билан вақтини кўпроқ бирга ўтказарди. Ота ўғилга ҳам клубда, ҳам терма жамоада мураббийлик қилган.



Италия ёшлар терма жамоасини 10 йил давомида бошқарган Чезаре уч марта кетма-кет 1992-1996 йилларда Евро U21 да чемпион бўлган. Шу тариқа катта Мальдини ўсмирлардан кейинчалик Италия футболига катта фойда келтирган талантларни кашф қилган. 2006 йил Италия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлган деярли барча футболчилар Буффондан бошлаб Тоттигача Чезаренинг қўлида тарбия топишган. Бироқ Италия миллий терма жамоаси бошқарувида Чезаре эски услублари туфайли кескин танқидларга учраган. Бироқ чорак финалда бўлажак Жаҳон чемпиони Францияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш у қадар ёмон натижа эмас эди. Кейинроқ катта Мальдини 2002 йилги мундиалда ҳам ишлади. Мураббий Парагвай терма жамоасини гуруҳдан кейинги босқичга олиб чиққанди. Нимчорак финалда бўлажак финалчи Германияга кичик ҳисобда имконият бой берилганди.



2002 йилда мураббийлик фаолиятини тугатгач "Милан" клуби скаути сифатида иш бошлади. Неваралари Кристиан ва Даниэль клуб футболкасини илк бор кийганини ўз кўзи билан кўришга муваффақ бўлган. Кристиан айни пайтда 19 ёшда у "Милан" ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Афсуски унинг асосий жамоадаги дебютини энди бобо кўра олмайди. Кристиан ёки Даниэль клубда Мальдинилар сулоласи учун банд қилиб қўйилган 3-рақамга эга бўлишса бундан Чезаре албатта хурсанд бўлган бўларди. "Қизил-қора" сулола асосчиси "Милан" тиффозилари Чезаре номини доим ҳаяжон ва муҳаббат билан тилга олишлари учун барча ишни қилиб кетди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика