UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  18 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Томас Дули: "Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа" Янгиликлар

Томас Дули: "Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа"

Ўзбекистон - Филиппин учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Томас Дули қатнашди.

"Барчага ҳайрли кун. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Ажойиб об ҳаво, ажойиб стадион. Яхши шароитлар, таркибимизда озгина муаммолар бор. Лекин шунга қарамай эртага яхши ўйин кўрсатишга уринамиз", - Томас Дули.

"Эртанги учрашувда бор кучимиз ҳаракат қиламиз ва ғалаба учун курашамиз", - дейди футболчи Хуан Гуирадо.

- Тошкентга барча етакчи футболчиларни олиб кела олдингизми?

- Йўқотишлар бор. Лекин етакчиларнинг ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор. Эртага уларга ишонч билдираман.

- Ўзбекистонга қарши баҳсда қандай натижага умид қиласиз?

- Мен одатда орзу қиладиган эмас реалист инсонман. Ўзбекистон гуруҳдаги энг кучли жамоа. Гуруҳимиз ҳам жуда кучли ҳисобланади. Ҳар бир ўйиничимиз эртага бор имкониятини ишга солади. 24 соат давомида КХДРга учдик, Баҳрайнга 20 соат парвоз қилдик. Эртага ютамиз деб ваъда бера олмайман. Лекин охиригача курашамиз.


- Сиз бугун "Биз ишонамиз" ("We Believe") деб ёзилган футболкада келдингиз. Нимага ишонасиз?

- Биз ишонамизки Филиппин келажакда Осиёда футболи ривожланган мамлакат бўлишига ишонаман. Филиппин аҳолиси ҳали жуда ҳам ёш. Бу ерда футбол ривожланиб бормоқда. Айни пайтда баскетбол энг оммабоп спорт тури. Лекин унда барча ўйнай олмайди. Футболда эса бўйинг баланд, гавданг катта бўлиши шарт эмас. 70 фоиздан ортиқ аҳолимиз камбағалликда яшамоқда. Футбол орқали жаҳонга чиқишга ва Филиппин мамлакати ўзини кўрсатишга ишонаман. Бундан ташқари яқин орада илк бор Осиё Кубогига чиқишга уринамиз. 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашида янада яхши қатнашмоқчимиз. 

- Ўзбекистон терма жамоасини гуруҳдаги энг кучли рақиб деб атадингиз. Ўзбекистоннинг кучи айнан нимада?

-  Ўзбекистон барча жабҳада жисмоний тайёргарлик, техник тайёргарлик борасида Осиёда кўплаб жамоалардан устун. ФИФА рейтинги ўзидан ўзи бундай тузилмайди. Бунга ўзига хос сабаб бор. Филиппиндаги ўйинни олсак, 1:5 ҳисобидаги мағлубият мен учун катта сюрприз бўлган. Тезкор гол ўтказиб юборганимизда барча режаларимиз бузилиб кетди, иккинчи голни ўтказганимиздан кейин кучли рақибга қарши баҳсда ўзингизга келиб олиш жуда қийин бўлади. Ўзбекистонда Украина, Россия ва бошқа лигаларда ўйнайдиган футболчилар бор. Бизда бундай катта футболчилар йўқ.

- Ўзбекистоннинг кучсиз жиҳатлари борми?

- Ўзбекистоннинг кучсиз жиҳатлари бор лекин улардан фойдаланиш жуда қийин. Агар биз Германия терма жамоаси бўлганимизда кучсиз томонларидан фойдаланган бўлардик. Аммо футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Германия Бразилияни 7:1 ҳисобида енггани бунга яққол мисол.Ўзбекистон терма жамоаси Филиппинда жуда қийин шароитда ўйнаганди. Бизнинг иқлимимиз бундай эмас. Эртага ажойиб ҳавода футбол ўйнаймиз.

- Кўп футболчилар йўқлигини инобатга олсак жамоадаги кайфият қандай?

Хуан Гуирадо: - Тайёргарлик ва кайфият жуда яхши. Ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Жамоадаги қолган футболчилар ўзларини кўрсатишга уринишади. 

Эртанги ўйинда имконият борича ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг имкониятларимиз жудаям паст. Аммо айтганимдек футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг ишини қийинлаштирмоқчимиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика