UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  0 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  2 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди" Янгиликлар

Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Андоррага қарши ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Биз ғалабага муносиб эдик. Яна бир бор дарвозамизни дахлсиз сақладик ва уч очко қўлга киритдик. Биздан кутилаётган нарса айнан шу. Ўйлашимча, тўрт ёки бешта гол уриш имкониятимиз бор эди, чунки кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу одатий ҳолат – зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин, лекин июнь ойидаги ўйинга нисбатан бу сафар яхшироқ ҳаракат қилдик.

– Жамоа ўзининг идеал ўйинига яқинлашдими?

– Афсуски, идеал ўйин деган нарса йўқ! Биз уни доим қидириб борамиз, лекин у ҳеч қачон тўлиқ амалга ошмайди. Шунинг учун мураббий сифатида ҳеч қачон бутунлай мамнун бўлмаймиз. Бу футбол мураббийи ҳаётининг бир қисми. Аммо бу сафар танқид қилишдан кўра кўпроқ яхши томонларни кўрдим. "Биздан шу талаб қилинади, биз мана бундай ва бундайроқ қилишимиз керак", деган тугунга тушиб қолмайман, – дея Тухельнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика