UZ

Сўнгги янгиликлар

12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  1 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  3 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили"  13

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин Янгиликлар

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин

Бугун ЎФФ ФИФА ҳаками Олим Толибжоновни 10та ўйинга четлатгани ҳақида хабар чиқди.


Ушбу хабарда қуйидаги жумла бор:

"Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди".

Демак Толибжонов олий лига, биринчи лига ва кубок доирасидаги 10та ўйинга четлатилди. Яъни ушбу ҳакам олдинда турган 10та ўйин кунларини ўтказиб юборади.

Олдиндаги 10та ўйин куни билан танишинг:

1. 27 сентябрь - Биринчи лигада 28-тур
2. 30 сентябрь - Олий лигада 23-тур
3. 3 октябрь - Биринчи лигада 29-тур
4. 6 октябрь - Биринчи лигада 30-тур ва 6-7 октябрь - Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳслари
5. 12 октябрь - Биринчи лигада 31-тур
6. 13-14 октябрь - Олий лигада 24-тур
7. 15 октябрь - Биринчи лигада 32-тур
8. 20-21 октябрь - Олий лигада 25-тур
9. 21 октябрь - Биринчи лигада 33-тур
10. 25-27 октябрь - Олий лигада 26-тур

Олим Толибжонов юқоридаги 10та ўйин кунида ишлай олмайди ва 29 октябрь куни бўлиб ўтувчи биринчи лиганинг 35-туридан бошлаб яна тайинланув олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Толибжонов футболдан маълум муддатга четлатилди

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика