UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  3 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин Янгиликлар

10та ўйинга четлатилган Толибжонов бир ойдан кейин олий лигада ишлаши мумкин

Бугун ЎФФ ФИФА ҳаками Олим Толибжоновни 10та ўйинга четлатгани ҳақида хабар чиқди.


Ушбу хабарда қуйидаги жумла бор:

"Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан Олим Толибжоновни Ўзбекистон Чемпионати, Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатди. Бундан ташқари, унинг хизмат ҳақи 75 фоизга камайтирилди".

Демак Толибжонов олий лига, биринчи лига ва кубок доирасидаги 10та ўйинга четлатилди. Яъни ушбу ҳакам олдинда турган 10та ўйин кунларини ўтказиб юборади.

Олдиндаги 10та ўйин куни билан танишинг:

1. 27 сентябрь - Биринчи лигада 28-тур
2. 30 сентябрь - Олий лигада 23-тур
3. 3 октябрь - Биринчи лигада 29-тур
4. 6 октябрь - Биринчи лигада 30-тур ва 6-7 октябрь - Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳслари
5. 12 октябрь - Биринчи лигада 31-тур
6. 13-14 октябрь - Олий лигада 24-тур
7. 15 октябрь - Биринчи лигада 32-тур
8. 20-21 октябрь - Олий лигада 25-тур
9. 21 октябрь - Биринчи лигада 33-тур
10. 25-27 октябрь - Олий лигада 26-тур

Олим Толибжонов юқоридаги 10та ўйин кунида ишлай олмайди ва 29 октябрь куни бўлиб ўтувчи биринчи лиганинг 35-туридан бошлаб яна тайинланув олиш ҳуқуқига эга бўлади.


Толибжонов футболдан маълум муддатга четлатилди

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика