UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  3 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  2 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:15Испания кубоги. "Альбасете" - "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  5 00:11Англия лига кубоги. "Челси" – "Арсенал". Финалга ким йўл олади? (онлайн ҳисоб)  9 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:40Бундеслига. "Кёльн" – "Бавария". Таркиблар аниқ  1 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг" Янгиликлар

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида "Ал Шабаб" бош мураббийи Каио Жуниор ва легионер Карлос Вильянуэва қатнашди.

 "Барчага хайрли кун. "Бунёдкор" жамоасини бу босқичга чиққани билан табрикламоқчиман. Бу ажойиб стадионда ўйнашдан хурсандмиз. "Бунёдкор"да икки дўстим Зико ва Луиз Фелипе Сколари ишлаб кетган. Ўтган йил худди шу босқичда "қалдирғочлар" "Ал Жазира"ни мағлуб этишганди. "Бунёдкор" янги мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказади, биз эса мавсумнинг ярмида турибмиз. Бу ўйинга таъсир қилиши мумкин", - дейди Каио Жуниор.

"Ўйин қийин кечиши тайин, сабаби рақиб майдонида ўйнаймиз. Иккинчидан улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу икки омил ўйин оғир ўтишига олиб келиши мумкин. Аммо биз Ўзбекистонга ғалаба учун келганмиз", - дейди ярим ҳимоячи Карлос Вильянуэва.



- "Бунёдкор" Дубайда 6та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ўйинларни кузатдингларми?
- Албатта бу бизнинг ишимиз, рақибни ўрганиш. Аммо ўртоқлик учрашуви ва расмий ўйинлар мутлақо бошқа бошқа нарсалар. Москванинг "Локомотив" клубига қарши ўтказган ўйинини кузатдик. Барча ўйинларни кузатиб бордик.

- Араб жамоаларига қарши тезкор ўйин намойиш этишади. Бунга тайёрмисиз?
- Биз жисмоний томонлама тайёр ҳолатдамиз. Сабаби биз мавсумнинг ўртасида турибмиз. Барча футболчиларим эртанги ўйинга тайёр.

- Жамоа охирги ўйинларда ижобий натижалар қайд эта олмаяпти. Футболчиларга бу руҳий томонлама ёмон таъсир қилмайдими?
- Тўғри таъкидладингиз. Охирги 4 ўйинда ғалаба қозона олмадик. Мағлубиятларга айрим футболчиларнинг индивидуал хатолари эвазига қайд этилмоқда. ОЧЛ бошқа мусобақа.

- "Ал Шабаб" ОЧЛда сафарда 11та ўйин ўтказган ва 2та ғалабага эришган. Эртага ҳам жамоа сафарда ўйнайди?
- Мен тарихни ҳурмат қиламан. Лекин футбол айни пайтда ўйналади ва биз эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- Ўйин битта учрашувдан иборатлигига қандай қарайсиз?
- Менимча имкониятлар тенг. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқичига чиқиш учун имконият мавжуд.

- Азиз Ҳайдаров ҳақида фикрларингиз. Ўйиндан олдин нималар ҳақида маслаҳатлашдинглар?
Карлос Вильянуэва:
- Ҳайдаров жамоанинг энг етакчи футболчиларидан бири. Унинг жамоадаги ўрни катта. Тайёргарликда Ҳайдаровнинг катта ёрдами тегди. Бир неча йиллар олдин жамоа ОЧЛда қанчалик кучли ўйин намойиш этганини гапириб берди.

- Тошкентга ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми?

- Барча ўйинчилар эртанги баҳсга тайёр. Таркиб борасида бизда муаммо йўқ.

- Бир неча йил олдин Хосе Луис Вильянуэва ўйнаганди. Сиз у билан қанчалик танишсиз?
Карлос Вильянуэва:
- Албатта уни танийман. У билан бирга ҳам ўйнаганмиз. Хосе Луис Чилида машҳур футболчилардан бири эди. Ажойиб тасодиф шундайки Вильянуэва фамилияси у қадар машҳур эмас. Иккаламиз ҳам Ўзбекистонда ўйнаганимиз ажойиб тасодиф.

- Охирги йилларда БАА клублари ОЧЛда у қадар яхши иштирок эта олишмаяпти. "Ал Шабаб" учун қайси бири муҳимроқ: ОЧЛ ёки БАА про-лигаси?
- Айни пайтда биз учун ОЧЛ жуда муҳим. Сабаби биз чемпионатда 9-ўринда бораяпмиз. Бундан ташқари Кубок баҳсларида ярим финалга етиб бордик. ОЧЛда "Ал Гарафа" билан икки марта ва "Ал Жазира" билан бир марта иштирок этганман. Бу йил тўртинчи марта мусобақада қатнашаман.

- Осиёда кўплаб клубларга қарши жамоаингизни майдонга олиб тушгансиз. Қайси жамоаларга қарши ўйнаш қийин?
- Япония клублари энг кучлиси. Ғарб минтақасида эса Эрон клубларига қарши оғир бўлган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика