Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"

Aslanov Jasurbek
14 янв 2026, 16:37
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Кай Хаверцнинг узоқ муддатли жароҳатдан сўнг майдонга қайтгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хаверц Англия Кубоги 3-раунди доирасидаги "Портсмут"га қарши ўйинда (4:1) захирадан майдонга тушди.

"Албатта, биз уни жуда соғинган эдик. Футболда бир йил — бу жуда узоқ вақт, лекин у ажойиб спорт формасида ва ўзига бўлган юқори ишонч билан қайтди. У шунчалик ақлли футболчидирки, бошқа шериклари билан тезда тил топишиб кетади. Жамоадошлари уни қанчалик яхши кўришини кўриш мумкин эди: у жарима майдончаси атрофида пайдо бўлган ҳар бир вазиятда захира ўриндиғидагилар хурсандчиликдан сакрашарди.

Ҳа, у сафимизга қайтганидан жуда хурсандмиз. Кай бизга кўп ёрдам беради, энди эса унинг яхши ҳолатини сақлаб қолишимиз керак", — деди Артета клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: arsenal.com