UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Июнда Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Черчесов клуб билан шартнома имзолашга яқин?!  1 12:22ОЧЛ-2. "Насаф" гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди  14 11:45Мактоминей – итальян грандини мақсади. Клуб МЮ хавбекининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  0 11:11Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 0:1  0 10:46"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига 150 миллион евро таклиф қилди  4 10:18Эрик тен Хаг АПЛнинг 1-тури олдидан: "Биз тайёр эмасмиз, аммо..."  9 09:47Миср терма жамоаси ҳимоячиси наркотик таъсирида полициячини автомобилда уриб, ўлдирди  6 09:19Футзал. Бугун терма жамоамиз амалдаги жаҳон чемпионларига қарши баҳс олиб боради  2 08:51"Аякс" ва "Панатинаикос" пеналтилар сериясида берилган зарбалар сони бўйича еврокубоклар рекордини ўрнатди  6 08:20Тошкент дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛEРEЯ  2 07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  8 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  13 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  3 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  2 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  10

Международный

Турция

Чемпионат Европы. Группа D .

12/06/2016, 18:00

1
:
0
Тугади

Хорватия

Лука Модрич - 41'

Стадион: Parc des Princes, 43842 томошабин

Бош ҳакам: Йонас Эрикссон

45'
90'
31'  Дженк Тосун
46'  Огузхан Эзьякуп (Волкан Шен)
48'  Хакан Балта
65'  Арда Туран (Бурак Йылмаз)
69'  Дженк Тосун (Эмре Мор)
90'  Волкан Шен
41'  Лука Модрич
80'  Иван Стринич
86'  Иван Перишич (Андрей Крамарич)
89'  Иван Ракитич (Гордон Шильденфельд)
90'  Марио Манджукич (Марко Пьяца)
  • Ўйинни биз билан бирга кузатганингиз учун ташаккур! "СА"дан узоқлашманг!
  • 90+5'
    Учрашув якунланди. Жуда қизиқарли кечган ўйинда Модричнинг голи эвазига Хорватия Туркия устидан ғалаба қозонди!
  • 90+4'
    Ўйин сўнггида бироз тўхталиш. Футболчилар тўп талашишмоқда )
  • 90+2'
    Хорватияда сўнгги ўзгариш: Манжукич ўрнига Пиаца майдонга туширилди
  • 90+1'
    Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди
  • 90'
    Шен огоҳлантирилди
  • 90'
    Ўйин якунланмоқда. Лекин, ҳозирча бирон бир гап айтиш қийин. Евро-2008 ўйинлари ҳали эсимиздан чиқмаган :)
  • 89'
    Хорватияда иккинчи ўзгариш: Ракитич ўрнига ўйинни Шилденфелд давом эттирадиган бўлди
  • 86'
    Ўзгариш: Перишич ўрнига Крамарич майдонга туширилди
  • 85'
    "Тахминий Евро-2016" лойиҳамизда футболчилардан Отабек Шукуров Хорватиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини тахмин қилган экан. Агар мана шу ҳисоб сақланиб қолса "Бунёдкор" футболчиси тур ғолибига айланиши мумкин
  • 83'
    Яна Перишииииччч... Бирга-бир вазиятдан гол кирита олмади. Кимга ўхшатиш мумкин бундай вазиятда гол ура олмаган футболчини?)
  • 81'
    Жанер Эркиннинг жарима тўпидан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
  • 79'
    Манжукичнинг боши билан берган зарбасини Бабажар қийинчилик билан бартараф этди
  • 74'
    Бошидан жароҳат олган Чорлука яна майдонда ётибди. Эххх, Чорлукаа... Бошни эҳтиёт қилиш керак, бошни ҳам :)
  • 72'
    Перишиииичччч.... Энди дарвоза тўсини...
  • 70'
    Туркияликлар қўпол ҳаракат қилмоқдалар
  • 69'
    Тосун ўрнига Эмре Мор майдонга тушди. Туркияда уччала ўзгартириш ҳам амалга ошириб бўлинди
  • 67'
    Брозовиччччч!!! Сал қолишига сал қолди... Ҳақиқатдан ҳам агар у оёғини бироз узоқроққа чўза олганда ҳисоб 0:2 га кетиши мумкин эди...
  • 65'
    Туркия терма жамоасида яна бир ўзгариш: Арда Туран ўрнига Бурак Йилмаз майдонга тушди
  • 61'
    Яна хорватияликларда ажойиб имконият! Брозовичнинг чап оёқда берган зарбаси биррррооозз ноаниқ...
  • 56'
    Ўйин ажойиб кечмоқда. Бизнингча, ҳали гол кўрамиз...
  • 55'
    Яна Срнаааа!!! Эхххх.... "Добивания"дан қайтган тўпдан сўнг "Шахтёр" футболчисида гол киритиш учун ажойиб имконият юзага келганди. Бироқ, у шошиб қолди ва вазиятни голга айлантира олмади...
  • 52'
    Зарбаааааа! Срнанинг жарима тўпидан тепган тўпи дарвоза устунига тегди...
  • 51'
    Туркияликлар Ракитичга нисбатан жарима майдончаси атрофида қўполлик ишлатишди...
  • 50'
    Шен рақиб футболчиси Срнага нисбатан қўпол ўйнаганди. Бироқ, ҳакам бу сафар унга карточка кўрсатмади
  • 49'
    Ҳоқон Болта Манжукичга нисбатан қўпол ўйнагани учун "сариқ" ишлаб олди
  • 48'
    Зарбааа.... Шеннинг берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди
  • 46'
    Туркияликлар сафида ўзгариш. Ўзакюп ўрнига Шен ўйинни давом эттирадиган бўлди
  • Иккинчи бўлим бошланмоқда
  • ТАНАФФУС!
  • Биринчи бўлим якунланди!
  • 45'
    Ҳоқон Болта бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Афсуски, унга бу вазиятда бироз аниқлик етишмади...
  • 43'
    Мабодо сиз голни кўра олмаган бўлсангиз, championat.asia'нинг Телеграм ёки Фейсбукдаги каналларидан томоша қилишингиз мумкин :)
  • 41'
    ГООООООЛЛЛЛ!!!! ЛУКА МОДРИЧЧЧ! "Реал" футболчиси чамаси 25 метрлардан ўзининг ажойиб зарбаси билан гол киритиб, ҳисобни очмоқда - 0:1!
  • 37'
    "Локомотив" футболчиси Чорлука бошини дока билан ўраб олган ҳолда ўйинни давом эттирмоқда
  • 35'
    Майдон марказига яқин жойда туркиялик футболчи Модрич билан тўқнашувда симуляция ишлатди
  • 32'
    Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилди
  • 31'
    Тосун Чорлукага тирсаги билан зарба берди ва огоҳлантирилди
  • 29'
    Зарбаааа.... Туркиялик ҳужумчида ҳозир ҳисобни очиш учун ажойиб имконият юзага келганди. Бироқ, унинг боши билан берган зарбаси тўппа тўғри рақиб посбонининг қўлига бориб тушди
  • 26'
    Туркия жарима майдончаси яқинида Модричга нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўринганди. Бироқ, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини кўрсатди
  • 23'
    Ҳозирча Хорватия терма жамоаси футболчилари фаоллар
  • 20'
    Яна бир ҳужумммм... Ҳаволатиб етказиб берилган тўпга Брозович боши билан зарба берганди. Аммо, лекин, бироқ...
  • 17'
    Манжукииииччч.... Ўнг қанотдан ошириб берган зарбани боши билан рақиб дарвозасига йўллаганди. Бироқ, тўп туркиялик ҳимоячига тегди
  • 16'
    Хорватлар ҳужумларини асосан ўнг қанот орқали уюштиришга ҳаракат қилмоқдалар
  • 13'
    Гокханнинг узоқдан берган зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ...
  • 10'
    Ўйин анча тез. Хорватияликлар прессинг эвазига тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилмоқдалар
  • 6'
    Хорватияликлар тезкор гол эвазига ўйиндаги устунликни қўлга олишга уриниб кўрмоқчи эдилар. Бироқ, улар дастлабки 6 дақиқа ичида гол киритишни уддасидан чиқа олмадилар
  • 3'
    Турк футболчиси Озан майдон марказига яқин жойда рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам бу сафар оғзаки огоҳлантириш билан чегараланди
  • 2'
    Хавфли вазияттттттт! Ўйиндаги илк хавфли ҳужум хорватияликлар томонидан амалга оширилди. Афсуски, Срнанинг ошириб берган тўпини Ракитич рақиб дарвозасига тўғирлаб қўя олмади
  • Бошладик! Ўйинни туркияликлар бошлаб беришди!
  • Ўйин бошланмоқда. Қайси жамоа ғалаба қозонади деб ўйнайсиз?
  • Мамлакатлар мадҳиялари янграмоқда
  • "Парк де Пренс" стадионидаги илк ўйин бўлгани учун очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
  • Ўйинни швециялик ҳакам Юнас Эрикссон бошқариб боради. Маълумот учун, ушбу ҳакам шу йилги Европа Лигаси финали - "Севилья" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борди.
  • Бугунги ўйинда қандай ҳисоб қайд этиларкин? Буни биргаликда яқин вақт ичида билиб оламиз!
  • Туркия ва Хорватия терма жамоаларининг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар 4 маротаба ўзаро ўйинларда тўқнаш келишган. Шулардан иккитасида дуранг қайд этилган бўлса, яна иккита ўйинда хорватияликлар ғалаба қозонишган. Аммо, шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишимиз лозимки, Евро - 2008 чорак финали доирасида, биз дуранг бўлган деб қайд этиб ўтган ўйинда - баҳснинг асосий ва қўшимча вақтлари дуранг билан ниҳоясига етган. Пенальтилар сериясида эса туркияликларнинг қўли баланд келган ва улар якунда ярим финалга йўлланмани қўлга киритгандилар!
  • Ўйинни сизлар билан биргаликда...ким кузатиб боришининг аҳамияти йўқ. Муҳими, 90 дақиқа ичида зерикиб қолмаслигингизга - жавоб!
  • Жамоалар ҳозирча чигалёзди машқларни бажармоқдалар
  • Терма жамоалар "D" гуруҳи вакиллари ҳисобланадилар. Улар билан биргаликда ушбу квартеттан яна Испания ва Чехия терма жамоалари ўрин олганлар. Қолган икки терма жамоанинг ўзаро ўйини эртага бўлиб ўтади.
  • Хорватия: Субашич, Срна, Чорлука, Вида, Стринич, Бадель, Брозович, Модрич, Ракитич, Перишич, Манжукич.
  • Жамоалар ўйинни қуйидагича таркибда бошлайдиган бўлишди: Туркия: Волкан Бабажан, Гекхан Генюл, Мехмет Топал, Хоқон Болта, Жанер Эркин, Сельчук Инан, Озан Туфан, Хоқон Чолхоноглу, Огузхон Эзьякуп, Арда Туран, Женек Тосун.
  • Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Туркия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз!
Яндекс.Метрика