Златан Иброҳимовичнинг эътирози сабаб ПСЖ икки ошпазни ишдан ҳайдади
15 мар 2014 22:58
Янгиликлар
Златан Иброҳимовичнинг эътирози сабаб ПСЖ икки ошпазни ишдан ҳайдади
Франциянинг ПСЖ футбол клуби жамоа ҳужумчиси Златан Иброҳимович овқат масаласида эътироз билдирганидан сўнг ўзининг икки ошпазини ишдан бўшатди.
Бу ҳақда The Daily Mail хабар бермоқда.
Швециялик ҳужумчининг сўзларига кўра, ПСЖнинг машғулот базасида тайёрланадиган овқатлар ҳаддан ташқари оддий ва бир хил бўлган.
ПСЖнинг «ошхона таркиби»даги ўзгаришлар ҳақида клуб бош мураббийи Лоран Блан маълум қилган. Ишдан бўшатилган ошпазлар икки янгиси олинган ва улар клубнинг шеф-ошпази Стефан Мишон қўл остида ишга киришган. Бланнинг қўшимча қилишича, ПСЖ жамоанинг овқатланиши учун харажатларни янада оширган.
Франция чемпионатининг 2013/2014 йилги мавсумида ПСЖ энг яқин таъқибчиси «Монако»ни саккиз очкога ортда қолдиргани ҳолда, ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Иброҳимович шу кунгача чемпионат баҳсларида 23та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Фикрлар