UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  34 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор" Янгиликлар

Златан 41 ёшда термага чақирилгани ҳақида: "Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор"

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович миллий термадан чақирув олгани ҳақида гапирди.

Футболчи ҳали ҳамон фаолиятини якунлаш ниятида эмас.

- Кетиш шунчаки осон бўлмайди. Аммо мен учун бу якун эмас.

Мен бу ерда фарқни кўрсатиш учун юрганим йўқ. Ёшим ҳақида гапиришни истамайман. Мени тугаган деяётганлар учун ҳали исботлашни истаётган нарсалар бор. Улар ҳулосаси хато эканлигини кўрсатмоқчиман.

Сўнгги 14 ой мобайнида 3та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Ҳолатим умуман яхшиланмаган вақтлар ҳам бўлди. Кўзим фақат қоронғуликни кўрди, йўл охиридаги ёруғлик йўқ эди. Секин-секин тиззам яхшиланиб борди.

- Таслим бўлиш ҳақида ўйламадингизми?

- Йўқ, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Бу менга адреналин беради. Хатто журналистлар ҳам мени эгоистликда айблайди, бироқ мен ундай эмасман. Аксинча Сизлар менга ёрдам бердингиз ва бу давом этади. Ич-ичимдан менга шубха кўзи билан қараётганларга хато қилганлигини кўрсата оламан.

А Серияда гол урган энг қари футболчи бўлганим борасида кўплаб табриклар олдим. Лекин менга ёшга аталган рекордлар керак эмас. Қандай бўлсам, шундай бўлиб қоламан. Бироқ ёшим бўйича саволлар бир умр берилаверилади.

- 41 ёшда термадасиз, демак, саволлар табиий.

- Кеча жамоавий кечки овқатда йигитларга шундай дедим: "Менимча, Сизлар мени ахмоқ деб, бу ёшда бу ерда нима қилаяпти деб ўйлаяпсизлар. Бироқ ҳали вақтлар ўтиб, Сиз ҳам футболни якунлаш ёшига келганида тиззангиз қалтирашни бошлайди ва тугатиг қўрқинчли ҳолатга айланади. Демак, ҳозирги ҳаётингиздан завқ олинг, - деди Ибрагимович.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика