

Зинедин Зидан "Қироллик клуби"га қайтганидан сўнг "қаймоқранглилар" меҳмондаги бирорта учрашувда ғалаба қозона олмади. Зидан Мадрид клубини 10та учрашувда майдонга бошлаб тушди. Жамоа 5та уй учрашувида ғалабага эришди, меҳмондаги 5та баҳсда 3 марта мағлуб бўлди ва 2та дуранг қайд этди.
Зидан 11 март куни "Реал"ни тарк этган Сантьяго Солари ўрнини эгаллади.



