UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  75 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Журналистлар ва "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Журналистлар ва "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча "Машъал" академиясидаги сунъий майдонда журналистлар ҳамда "Машъал" ходимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Жуда қизиқарли ва муросасиз курашлар, симуляциялар, қизил карточкаларга бой ўтган ўйин жанговар 4:4 ҳисоби билан якунига етди. ОАВ жамоасининг голларига Толибжон Қосимов, Ёқубжон Бобожонов ҳамда Нарзулла Сайдуллаев (2та)лар муаллифлик қилишди.

ОАВ жамоаси - "Машъал" ходимлар 4:4

Учрашувнинг фотогалереясини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.


Юқори қатор (чапдан ўнгга): Дилшод Андаев ("Машъал-2" бош мураббийи), Ёқубжон Бобожонов (uff.uz), Исломбек Рустамбеков (championat.asia), Шуҳратбек Жўраев ("Футбол Экспресс" газетаси), Зафар Қосимов (uff.uz)

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Толибжон Қосимов (championat.asia), Нарзулла Сайдуллаев (championat.asia)

ОАВ жамоаси дарвозасини шу куни uff.uz сайти вакили Зафар Қосимов муносиб ҳимоя қилдилар. Агар дарвозада бошқа одам турганида йирик ҳисобда ютқазган бўлардик.

Нарзулла Сайдуллаев (чапда) тўп учун курашга кирмоқда...

Учрашув давомида рақиб дарвозабонининг оёқлари орасидан гол урган, иккита голли пас оширган, дарсликларга киритишга арзийдиган симуляцияларни кўрсатиб берган ОАВ жамоасининг энг енгил вазндаги аъзоси - Толибжон Қосимов.

Шуҳратбек Жўраев оғзаки кўрсатмаларни бериб туриш билан бирга, ўзлари ҳам фаол ўйнадилар.

Учрашувдаги энг чиройли голга муаллифлик қилган Ёқубжон Бобожонов (чапда).

Учрашувни "Машъал" клуби бош директори Илҳом Қурбонов ҳам кузатиб борди.


Фото: Ҳумоюн Довуров

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика