Жо Харт: "Биз Италияни мағлуб этишимиз керак эди"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2015, 12:43
Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг ҳисоблашича, унинг жамоаси Италияни (1:1) мағлуб этиши лозим эди.

"Кўп учрашувларда устунликка эга бўлдик, аммо бу ўйинда эмас. Танаффусда бу ҳақида суҳбатлашдик. Иккинчи таймда мувозанатни тикладик. Италия дурангга хурсанд бўлиши керак. Биз ғалаба қозонишимиз лозим эди. Бунинг учун етарли имкониятларга эга бўлдик. Аммо Жанлуижи Буффон ажойиб дарвозабон. У бир неча маротаба италияликларни қутқариб қолди" - дейди Харт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru