Жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган Равшан Эрматов ҳақида

Narzulla Saydullayev
18 июл 2014, 15:28
«Московский комсомолец» нашрининг охирги сонларидан бирида Бразилиядаги мундиалда қойилмақом ишлаган — Равшан Эрматов ҳақида мақола тақдим этилди.
Ушбу рефери 36 ёшида жаҳон чемпионатларида 9та ўйин ўтказиб рекорд қайд этди (ЖЧ-2010да бешта, Бразилияда тўртта).

«Эрматов кўплаб футбол ичидаги одамлар учун ЖАРдаги мундиалнинг очилиш ўйинига қадар «нотаниш одам» эди. 32 ёшли ҳакам Жаҳон чемпионати очилиш ўйинини ажойиб бошқарди», — деб ёзади мақола муаллифи.

«Равшанинг отаси – Ўзбекистонда машҳур ҳакам Сайфиддин Эрматов. У нафақат ҳакам, балки ажойиб мураббий ҳам: масалан, айнан катта Эрматов Осиёда энг яхши деб топилган Сервер Жепаровни тарбиялаган», —  Алишер Никимбаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.

Эрматов кутилмаганда ҳакамлик соҳасига кириб келди: футболчилик фаолияти у қадар ўхшамади. Қайсидир ўйинга ҳакам кеч қолди, шунда Равшанда ўзини кўрсатиш имкони пайдо бўлди.

«Эрматов адашмасам 23 ёшида Ўзбекистон олий лигасида ишлай бошлаган. Ўша пайтдаёқ узоққа бориши кўриниб турарди!» — деб эслайди Никимбаев.

Ўзбекистон футбол Федерацияси Эрматовни ФИФА ҳаками бўлиш учун тавсия қилиб катта тавакаал қилганди.

«Шундан сўнг Эрматовнинг халқаро фаолияти ракета тезлигида бошланиб кетди. У ФИФА ҳаками сифатидаги дастлабки йилдаёқ Финляндиядаги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда ишлади. Сўнгра турли ёшдаги футболчилар ўртасидаги мундиалларда, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Лондондаги Олимпиада ўйинларида фаолият олиб борди. Осиё қитъасида кетма-кет тўрт марта энг яхши ҳаками бўлиш Равшандан бошқасига насиб этмаган…» — деб ёзади журналист.


Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›