

Журналист Орацио Аккомандонинг маълумотларига кўра, турк клуби "Манчестер Юнайтед" қанот футболчиси учун 18 миллион евро тўлашга тайёр. Санчога мавсумига 12 миллион евро маош билан "3+1" тизими асосида шартнома таклиф этилган.
Маълум қилинишича, Санчога "Ювентус" ва "Наполи"дан ҳам таклифлар келган, бироқ итальян клублари инглиз футболчисига анча паст маош таклиф қилмоқда.
Ўтган мавсумда Жейдон ижара асосида "Челси" сафида ҳаракат қилганди..



