"Ювентус" хавбеки фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
23 май 2022 12:30
Янгиликлар
"Ювентус" хавбеки фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьога икки инглиз клуби қизиқмоқда.
Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, клублар туринликлардан 27 ёшли ўйинчи борасида маълумот сўрашган. Уларнинг номлари эса маълум эмас.
Ўйинчининг "Юве" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Туринликлар хавбек билан хайрлашишга шошишмаяпти, аммо яхши таклиф бўлса, қўйиб юборишга тайёрлар.
Рабьо 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" таркибида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар