"Ювентус" "Женоа"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси учун 6 млн. евро тўлади

Aslanov Jasurbek
19 янв 2016, 17:43
"Ювентус" "Женоа" ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагорани харид қилганини эълон қилди.

18 ёшли футболчи "кекса синьора" билан узоқ муддатли шартнома имзолади, аммо жорий мавсумни "Пескара"да, ижарада якунлайди.

Трансфер 6 млн. еврога амалга ошди ва туринликлар бу пулни 3 йил ичида тўлаб бериши лозим.

Таянч ярим ҳимоячи B Сериянинг 16 учрашувда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Juventus