“Ювентус” ЕЧЛ қайдномасига ўзгартириш киритди

4 фев 2020, 09:02
Туринликлар ҳимоячилар ўрнини алмаштирди.

“Ювентус” мавсум сўнгига қадар жароҳат сабаб сафдан чиққан Мериҳ Демирал ўрнига Жоржио Кьеллинини ЕЧЛ қайдномасига киритди. Қайд этиш жоиз, Жоржио ҳам эндигина оғир жароҳатдан тикланиб келмоқда. Унинг март бошида асосий таркибга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Ювентус” 26 февраль ҳамда 17 март кунлари “Лион”га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Ювентус” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›