"Ювентус" Ди Мариянинг жавобини кутмоқда, Арнаутовичга қизиқишни сақлаб турибди. Рабьо клубдан кетмоқчи

Alisher
18 июн 2022, 14:11
"Ювентус" трансфер бозорида ишлашда давом этмоқда.

"Кекса синьора"нинг мақсадларидан бири Анхель Ди Мариядир. Клуб унинг жавобини кутмоқда.

Туринликлар шунингдек "Болонья" форварди Марко Арнаутович билан ҳам шартнома имзолашга қизиқмоқда. Ушбу ўйинчига Массимилиано Аллегри жуда ҳам қизиқади, "Юве" уни таклиф қилишга яна бир бор уриниб кўришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, "Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо уни сотишларини сўрамоқда, у жамоасини ўзгартирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com