Юрген Клопп: "Неймар ва Ди Марияда гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлганини эслай олмайман. "Ливерпуль" яхши ҳимояланди"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2018, 13:06
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигаси учрашувида ПСЖ устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс ажойиб ўтди. Рақиб қочиб кетишига имкон бермадик ва яхши ҳимояландик.

Старриж ўзини кўрсата олди. Кеча Фирмино майдонга тушиши катта сўроқ остида эди, бироқ бугун у яна кўзини оча олди.

ПСЖга қарши 95% куч билан ўйнаб бўлмайди. Фақат бор кучни ишга солиб ғалабага эришиш мумкин.

Неймар ва Ди Марияни хавфсизлантириш осон иш эмас, аммо уларда голли вазиятлар кўп бўлганини эслай олмайман. Яхши ҳимояландик" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA