Юрген Клопп Германия терма жамоасидаги ишга қизиқмаяпти

Alisher
22 ноя 2020, 12:24
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп айни дамда Германия терма жамоасидаги ишга қизиқмаяпти.

"Келажакда бўлиши мумкин. Ҳозир эмас. Менда вақт йўқ ва иш бор - оғир иш. Мен бу ерда кўп нарсаларга жавоб бераман, шу сабаб бошқа чақириқларни изламайман. Эрталабки уйғонишдан сўнг менда етарлича муаммолар бор", - дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв Германия терма жамоасини 14 йилдан бери бошқаради.

Яқинда Германия терма жамоаси 1931 йилдан бери ўзининг энг йирик мағлубиятини Испания (0:6)дан қабул қилиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›