Юмтити: "Франция Германиянинг биринчи рақам бўлиб ўйнашига тайёр эди"

Aslanov Jasurbek
8 июл 2016, 09:55
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самуэль Юмтити Германияга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Учрашув давомида асабийлашмасликка ва яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бундай юқори даражада тўп тепиш жуда ёқимли, айниқса атрофингда кучли футболчилар бўлса.

Германияда устунлик бўлишига тайёр эдик. Ҳимояда яхши ўйнадик, бугунги ғалабадан мамнунман. Кучли рақибни енгиб, гол ўтказиб юбормаслик жуда ёқимли" - дейди Юмтити.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe