UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Ёшлар лигаси. "Андижон" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ёшлар лигаси. "Андижон" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Кетма-кет икки учрашувда муваффақият қозонган ёшларимиз бу сафар ҳам ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёздириб қўйишга эришди.

Виталий Легай бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси ушбу йирик ғалабадан сўнг турнир жадвалида сезиларли даражада юқорилади.

Учрашув асосан жамоамизнинг устунлиги остида ўтди. Буни ўйинда қайд этилган ҳисоб ҳам айтиб турибди десак муболаға бўлмайди.

Гарчи биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлсада, таймнинг иккинчи қисмида футболчиларимизнинг иштахаси очилиб кетди. Аниқроғи, ҳаммаси 58-дақиқадан бошланди. Иқтидорли ҳужумчи Алишер Абдувоҳидов бутун ўйин давомида рақибларини саросимида ушлаб туриш билан бирга , ҳисобни энг аввало ўзи очиб берди. Шунингдек Абдувоҳидов ўйин давомида битта голга ассисентлик вазифасини ҳам ўтиб берди.

Жарохатдан фориғ бўлиб, энди-энди спорт формасини тиклаб бораётган Солоҳиддин Солоҳиддинов ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Шунингдек асосий таркибдан ёрдам сифатида берилган Иброҳим Раҳимов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўйинда туб бурилиш ясалишига сезиларли ҳисса қўшди. Буни у иккита голи билан исботлади. Ўнг қанотда мазмунли харакатлари билан ажралиб турган Раҳимов ўйинга тез киришиб кета олди.

Чап қанот ярим ҳимоясида фаоллик кўрсатган Жаҳонгир Мақсудов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Жизхахликлар эса баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида пенальти ишлади ва уни Мўмин Мелиев аниқ амалга ошириб, ҳисобни бироз қисқартиришга эришди.
Шу тариқа учрашув жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Стадионга келган ишқибозлар ўз ортига хурсандчилик билан қайтди.
Эндиги рақиб – “Насаф”!

6-тур. 22 апрель
«Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 5:1.
Олтинкўл. Марказий” стадиони, 75 томошабин.
Ҳакамлар:
Игорь Гармашов (Тошкент) -8,2, Азизбек Исамутдинов – 7,6, Фурқат Комилов – 7,8, Баҳодир Рўзиматов – 8
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Голлар: Алишер Абдувоҳидов (58), Иброҳим Раҳимов (72, 85), Солоҳиддин Солоҳиддинов (73), Жаҳонгир Мақсудов (89) – Мўмин Мелиев (90+2, с пенальти).
Андижон: 32. Нодир Ашурматов, 4. Дилмурод Маҳмудов (с), 7. Шохруҳ Эргашев, 8. Бахтиёр Қосимов (70. Рўзивой Абдуғаффаров, 83), 11. Алишер Абдувоҳидов, 14. Аброр Комилов (6. Фарруҳ Бекмуротов, 63), 17. Тимур Васильев (55. Иброҳимжон Раҳимов, 46), 18. Салоҳиддин Салоҳиддинов (28. Фарруҳ Мирзаев, 75), 33. Жаҳонгир Мақсудов, 45. Артур Маматказин, 67. Шояд Муллажонов.
Захира: 50. Баракатилло Исроилов, 3. Аҳрор Ўктамов,  20. Элдор Жонибеков.
Сўғдиёна: 12. Ширинбой Абдуллаев (21. Музаффар Абдуллаев, 46), 4. Жасур Ўринов, 5. Дадажон Маматқулов (11. Мўмин Мелиев, 46), 6. Азизбек Мирзаев, 7. Ал-Салому Азатов (9. Собир Ҳамидов, 64), 8. Сирож Мелиев, 10. Шаҳзод Каримов, 19. Шуҳрат Суярқулов, 22. Асил Орипов ( 2. Шохруҳ Акбаров, 53), 23. Достон Орипов, 88. Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира:  77. Шохруҳ Анорбоев.
Огоҳлантиришлар: Алишер Абдувоҳидов (35), Элдор Жонибеков (65) – Сирож Мелиев (19).

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика