UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  2 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

"Ё Худо, ахир бу бомба-ку!" ёхуд Жаҳон кубоги ва Англияни умрбод шармандаликдан қутқариб қолган ит ҳақида ҳикоя Янгиликлар

"Ё Худо, ахир бу бомба-ку!" ёхуд Жаҳон кубоги ва Англияни умрбод шармандаликдан қутқариб қолган ит ҳақида ҳикоя

Теглар :  Англия
Ит - одамнинг дўсти деб бекорга айтишмаган. Биз сизларга Пиклз лақабли итнинг футболдаги қаҳрамонлиги ҳақида ёзамиз.

Англия терма жамоаси футболчилари 1966 йилги жаҳон чемпионлигини "Royal Garden Hotel" меҳмонхонасида нишонлашди. Ўша вақтда футболчиларнинг рафиқалари ҳам байрамни ўша ерда нишонлашарди, балконда эса ити бор бир киши ҳам турарди.

"Мен ҳеч қачон жоҳил, ёвуз аёлларни кўрмаганман, - деди Дэйв Корбетт, уй эгаси кучукни Пиклз деб чақирди, - Мен ўзимни ноқулай ҳис қиляпман", у шундай деганида кучук асабийлашиб кетди ва жойини ўзгартириб олди. Англияда футболчиларнинг итларини худди эгаларидек қадрлашади, ҳаттоки уларнинг даражасида бўлади.

Британияликлар ўз майдонларида ўтган ЖЧ совринини бразилияликларнинг қўлидан қабул қилиб олди. Жюль Риме соврини Вестминистр аббатлигидаги Марказий холлга жойлаштирилди. Чемпионлик соврини ялтироқ кумушдан ва лазуритдан тайёрланганди. Унда ғалаба худоси Никанинг тасвири туширилган ва у 30 минг фунтга суғурталанганди. 

Кубок жойлашган қўшни залда дунёнинг энг қимматбаҳо буюмлари турарди, бироқ 20 март куни у ерни юқори мартабали инсонларнинг ташрифи сабабли ёпиб қўйишди. Жюль Риме соврини жойлашган хона эса ёпиб ташланган, кўпчилик қўриқларди. Ўша куни бир қават пастга черков хизмати кўчиб борди ва аббатлик 300 киши билан жойлашди. Соқчилар ўзларининг эрталабки ишларини бажариб, 11:00да иш жойларини тарк этишди. Ўша вақтда бир ўғри маркалар жойлашган қўшни хонанинг ойнали эшигини очиб, Никани ўғирлаб кетди.

Жаҳон чемпионати кубоги илк бор Тошкентда

Соқчилар ўзларига билдирилган ишончни оқламади ва шу боисдан улар бўшатилишга тайёрланаётганди. Ташкилот бошлиғи Жо Мирс эса кубокнинг йўқолганини эшитиб, касалхонага тушиб қолди. Британия футбол федерациясида эса ваҳима қилишни бошлади. Совринни қидириш учун Лондоннинг барча полициячилари жалб этилди, ҳукумат эса совринни топиб берган инсонга 10 минг фунт беришини маълум қилди. Икки кундан кейин талончи пайдо бўлиб, соврин учун 150 минг фунт талаб қилди.

"Мен учун бу соврин олтин бўлагидир. Агарда мен жавобни пайшанба кун туни ёки жума тонгигача қабул қилмасам, совринни бўлаклаб ташлайман", - деб ёзилган хатни қабул қилиб олди Мирс.

Талончи учрашув жойи сифатида Бэттерси боғини танлади. Хат қабул қилиб олингандан бир кун ўтиб, Норвуднинг 26 ёшли фуқароси Дэйв Корбетт кучуги Пиклз билан кўча айлангани чиқиб кетди. Дэйв опасининг уйига меҳмонга борди, бироқ йўлда кучук ўсиб турган бутага қараб вовиллай бошлади. У асабийлашарди ва овоз янада қаттиқлашди. Бундан итнинг эгаси қўрқиб кетди, ўша вақтда Англияни Ирландия Республикаси армияси даҳшатга солаётганди.

"Менинг биринчи фикрим: Ё Худо, ахир бу бомба-ку!" Бошланишида ортга қайтдим, бироқ у газетани йиртишни бошлади. Аммо аҳамият берсам унда шундай ёзув бор экан: "Бразилия, Германия, Уругвай...". Уйга югуриб бордим ва рафиқамга: "Азизим, мен Жаҳон кубогини топдим", - дедим. Албатта, у бунга ишонмади.

Тезлик билан у Скотленд-Ярдга етиб борди ва воқеликни айтиб берди. Табиийки, бошида уни асосий жиноятчига чиқаришди.

"Мен ҳафталар мобайнида текширишди. Кейинчалик айбловни олиб ташлашди. Шундан сўнг мен ва Пиклз киноюлдузларига айландик. Ўша вақтларда англияликлар мендан кўра итимга кўпроқ эътибор беришарди. Бироқ бу хафа бўлишга арзимасди", - ўшанда Дэйв ҳиссиётларини шундай тасвирлаганди. Унинг уйи атрофида журналистлар тўдаси босиб кетди. Корбетт кучуги билан телекўрсатувларда қатнашди, ҳаётини ўзгартириб юборган ўша лаҳзалар ҳақида кўп гапириб берди.

Жаҳон чемпионати кубогини ким ўғирлаб кетган?

Ҳукумат ваъда қилган 10 минг фунтлик мукофот пулидан фақатгина 6 мингини берди. Солиштириш учун, ЖЧда зафар қучган Англия термасининг ҳар бир футболчиси 1360 фунтдан мукофот пули олган. Кучук эса миллат қаҳрамонига айланди ва ҳукуматнинг олтин медали билан тақдирланди. Кучук "Совуқ бурунли айғоқчи" фильмида ҳам қатнашди.

Бу Жюль Риме кубогининг ҳикояси эди. 1983 йилда Бу кубок Бразилияда ўғирлаб кетилган ва бир умрга йўқолган.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика