Яя Туре “Барселона” мураббийи бўлишни хоҳламоқда

Eldor Akmurzayev
17 апр 2021, 21:20
“Барселона” собиқ аъзоси Яя Туре Каталония жамоасига мураббий сифатида қайтиш истагини билдирди.

Ивуарлик ҳозирда Донецкнинг “Олимпик” жамоаси мураббийлар штабида ишламоқда.

“Тез орада керакли лицензияни қўлга киритаман. “Барселона” – бу мен ўз кучимни синаб кўришни истайдиган ер. Билмайман, эҳтимол бу “Барса Б” ёки ёшлар жамоаси бўлиши мумкин, аммо, у ерда албатта ишлашни хоҳлардим.

Биламан, жамоадагилар мени жуда яхши кўрарди. Кетиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш қийин бўлган. У ерда барча нарса бор эди – футбол, ҳаёт, иқлим. Ёнингда эса энг зўр футболчилар ўйнарди: Хави, Иньеста… Шунинг учун яна “Барселона”га қайтишни хоҳлайман”, дейди Туре.

37 ёшли Яя Туре 2007-2010 йилларда “кўканорранглилар” шарафини ҳимоя этган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es