UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот  14 13:36"Барселона"нинг трансфер режалари  1 13:08Хвича "Барселона"га ўтиши мумкин  0 12:41КХДР - Ўзбекистон. Шомуродов ва Шукуров Лаосга бормайди  32 12:32"Реал" президенти Мбаппедан норози  6 12:04Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат  43 11:42Андрес Иньеста Дания клуби эгасига айланди  1 11:15Спорт ТВ бош директори: "Режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди"  43 10:42"Бавария" Мусиалани олиб қолиш учун катта маош таклиф қилди  1 09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   3 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  19 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  23 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  14 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  31 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  2

Якунига етмаган "Гигантлар жанги" давом этади. Катта саҳнада Ривалдо ва унинг дўстлари! Янгиликлар

Якунига етмаган "Гигантлар жанги" давом этади. Катта саҳнада Ривалдо ва унинг дўстлари!

"Гигантлар жанги" мақоласининг кейинги 10 йиллигига спортнинг бошқа турларини ҳам қўшиб ўтаман, боиси 2014 йилга келиб мен ҳам спортимизнинг бир бўлаги сифатида фаолият юритдим. Келинг, аввал 2007 йил воқеаларини эслаймиз.

Мираброр Усмонов футбол жамоатчилигига таништирилган кундаги мажлис ёдимда. Ўшанда Усмонов энг аввало клубларнинг молиявий ҳолатини тўғрилашга катта урғу берган ва бу йўлда ўз кўмакларини аямаган. Айнан шунинг меваси ўлароқ кейинчалик клубларнинг инфраструктураси ривожланиб борди. "Пахтакор" гегемонлигига барҳам берилди, "Бунёдкор", "Насаф" каби жамоалар катта саҳнага чиқди.

"Zeromax" деган корхона ҳақида биз 2007 йил эшита бошладик. "Қурувчи" жамоасининг логотипи ҳам айнан шу компания белгиси билан ўхшаш эди. Аввалига ҳеч ким Тошкентнинг тўртинчи жамоасига жиддий аҳамият қаратмади, аммо кейин... Кейин Хвостунов, Саломов, Ашурматов, Бугало, Лушан, Шишелов, Понамарёв, Гочгулиев каби футболчилар бирин-кетин жамоа сафини тўлдира бошлашди. Ҳикмат Эргашев бош мураббий, Қосимов ҳам шу ерда. Бу пайтга келиб Ўзбекистоннинг ўз "бўрилари" мавжуд эди. Бири Фарғона томондан "Нефтчи" бўлса, иккинчиси "Пахтакор" эди. "Машъал" ҳам бир йил аввалги таркиби билан ёмон ўйнамаслиги аниқ эди. Йил сўнггида "Пахтакор" катта фарқ билан чемпионликни қўлга киритди, "лой жанги" деб аталмиш Ўзбекистон Кубогида эса Темур Жўраевнинг маҳорати туфайли пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Лекин бу чемпионликдан кейин "Пахтакор" 5 йил танаффусга чиқишини ҳеч ким хаёлига келтирмаганди.

Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Машъал"га қарши чиққан "Қурувчи"ни фақат ғалаба қаноатлантирарди. Сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган жавоб ўйинида ҳисоб 1:1 бўлиб турганида мураббий эмас, "Zeromax" вакили Дмитрий Кузинни майдонга тушириш кераклигини айтади. Майдонга тушган заҳотиёқ бош билан гол уриб "Қурувчи"ни финалга олиб чиқади. Кўп ўтмай зарафшонлик футболчига янги "Нексия" совға қилинади. Афсуски, кейинчалик Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиши керак бўлган ўйинчини парваришлай олмадик. 16 ёшли футболчи кучли зўриқишлар натижасида жароҳатлар исканжасига тушиб қолди.

2007 йил Осиё Кубогини ёд олмасдан иложимиз йўқ. Саудия Арабистонига қарши кечган 1/4 финал ўйинини эсласангиз керак? Ўша пайтдаги бош мураббийимиз Рауф Инилеев қитъа чемпиони бўлиши учун ҳам яхшигина имкониятга эга эди. Афсуски, учрашув бош ҳаками  Квон Жон Чхоль Максим Шацких томонидан урилган тоза голни инобатга олмайди. Саудия финалда Ироққа мағлубиятга учраган мусобақа якунида Инилеев "Осиёнинг энг яхши мураббийи" бўлган. Абрамов ва Инилеев ўртасида талаш бўлган Аҳмедов мусобақани ўтказиб юборади.


2008 йил, адашмасам февраль ойи. Ўқишдаман. Бахтиёр Шириновдан Акмал Холматов ва Нодир Қўзибоевни "Пахтакор" билан шартнома тузганини эшитдим. Бу трансфер шундоқ ҳам кучли бўлган "шерларни" янада кучайтириши аниқ бўлиб турган бир пайтда қўнғироқ бўлди:

- Алло, Нодирхўжа яхшимисиз, сиздаги Жепаров ва Кападзенинг суратларини бера оласизми? "Қурувчи" сайтига қўямиз... Баҳодир Мирзаевнинг гапларидан тушундимки, "Пахтакор"нинг икки етакчиси жамоани тарк этди. Бу "Пахтакор" мухлислари учун катта йўқотиш эди. Кейин билсак, бу икки футболчи рус клубига ўтиши керак бўлган, аммо раҳбарият уларнинг трансфери борасида келиша олмаган. Натижада жаҳли чиққан Сервер "Қурувчи"га ўтиб кетади. Кападзени эса жамоа шунчаки қўйиб юборган эди. Кўп ўтмай уларнинг қаторига Анвар Солиев қўшилади. "Қурувчи"нинг эркаклиги шунда эдики, ҳар бир футболчига ўша пайт учун яхши бўлган суммаларни тўлаб берган. 2008 йилги мавсумни ҳозир ҳам эслайман, жуда кучли ўтган эди. Гарчанд Жепаров "Пахтакор"ни тарк этган бўлса-да, Одил Аҳмедов янги мавсум кашфиёти эди. Ундан ташқари Дарко Маркович ҳам тезда жамоага киришиб кета олди. Кутилмаган иш иккинчи даврада бўлди. "Бунёдкор" дея номи ўзгарган "Қурувчи" иккита йирик трансферни эълон қилди: Ривалдо ва Вильянуэва Тошкентда! Шу кунгача ҳеч ким ўйламасди, Ўзбекистонга ҳам "Барселона" савиясидаги ўйинчи келишини. Бу футболчиларнинг ташрифи биринчи даврани 2 очко тафовут билан якунлаган "Бунёдкор" кучига куч қўшади ва 5 очко фарқ билан мавсум чемпиони бўлади. Камига "Бунёдкор"ни Қосимов билан бирга Зико бошқарган эди.

2010 йил Анзур Исмоилов ва Игнатий Нестеров шундоқ ҳам кучли бўлган "Бунёдкор"нинг ярим жамоасини тўлдиради. Бу орада Бразилиядан яна уч нафар футболчи келади. Бир йил аввал "Поҳанг Стилерс" билан ОЧЛни ютган Стевица Ристич ва Денилсон, Ривалдо, Жоа Виктор, Эдсон Рамос қаторини тўлдирадилар. Бразилияликлар билан ишлаган мураббийлар кўпинча бир қоидага қаттиқ амал қиладилар. Бир бразилиялик бўлса яхши, иккитаси ундан ҳам яхши, агар учта бўлса бу расво! Ристич ва Денилсон, Ривалдо бошчилигидаги бразилияликларнинг инжиқлиги қурбони бўлган эдилар. ОЧЛдаги 3+1 лимити туфайли бир йил аввал ОЧЛни ютган бразилияликлар ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қоладилар. Трифунович ҳам жуда зўр ўйинчи эди. 2009 йил шундай сабаб туфайли Луизао "Бунёдкор"ни тарк этади. Мураббий эса Сколари эди. Апрель ойларида Камолиддин Алимовга интервью берган Ривалдо "Бунёдкор"да кейинчалик мураббий бўлиб қолиши ва клуб билан юқори чўққиларга чиқиш мақсадидалигини айтиб ўтганди. Йил ўртасига келиб пойтахтнинг "Локомотив" ва "Трактор" ("Трактор" банкрот бўлиб улгурган эди) жамоаларини ортда қолдирган "Бунёдкор"да муаммо пайдо бўлгач, бразилияликлар биринчи рейс билан жамоани ташлаб қочадилар ва унинг муаммоси ҳозиргача тошкентликларга халақит қилиб келяпти.


Яна бир тарихий воқеани эслаб ўтаман. 2007 йил "Локомотив" ўз майдонида "Бухоро"га имкониятни бой беради - 1:3. Ўшанда "Жар" стадионининг ВИП қисмида ўтирган "темирйўл" вакилларини жамоага эътироз билан тепадан қичима гап гапиради. Шундоқ ҳам мағлубиятга учраб асаби бузилиб чиқиб кетаётган футболчилар орасида Азиз Ҳайдаров тепага қараб, "аввал пулни тўғрилаб қўйинглар, кейин бизни сўкасиз" деб жаҳл билан ечиниш хонасига кириб кетган. Ҳақиқатан ҳам ўша йиллар "Локомотив"нинг аҳволига ҳавас билан қараб бўлмасди.

Лекин 2007-2010 йиллар оралиғида ўзбек стадионларида ҳақиқий туб бурилиш бўлди. Аввалига Мираброр Усмонов маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳар бир вилоят инфраструктураси устида жиддий иш олиб борди. Бу орада "Насаф" ва "Пахтакор", МҲСК, "Жар" стадионларида қайта таъмирлаш ишлари бошланди. Энг муҳими, болалар футболи йўлида ҳудудий федерациялар молиялаштирила бошланди. Бу энг катта олдинга ташланган қадамлардан бири эди. Гарчанд Ривалдо ва унинг "бригадаси" ички муҳитга таъсир кўрсатган бўлса-да, "Пахтакор" ва "Бунёдкор" иштирокидаги ўйинларга чипта топиш муаммо бўлди. Бу икки жамоа сафар қилган ўйинларда аншлаг юзага келди. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги рақобат нафақат футболчилар ўртасида, балки мураббий ва мутахассислар ўртасида ҳам кесин давом этди. 2009 йилга келиб улар қаторига "Насаф" қўшилди!

2010 йилги мавсумда Нуриддин Зайниевнинг илк орзуси ушалди. "Насаф" олий лигада учинчи ўринни эгаллайди, бу эса ОФК Кубоги олдидан қўйилган пойдевор эди. Бу ҳақда кейинги мақолада... 2006-10 йиллар оралиғида эса ўзбек футболи катта йўқотишларга дуч келди. Аввалига "Трактор" йўқ бўлди, кейин эса "Нефтчи"нинг қийин даври кела бошлади.

Шунингдек, бу давр оралиғида икки марта ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилдик. Шулардан иккинчисида финалга қадар етиб бордик ва илк бор ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритдик. Худди шундай уч марта футзал ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони бўлдик, 2006 ва 2010 йилларда бўлиб ўтган иккита мусобақада ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалга қадар етиб борди.


Мираброр Усмонов ЎФФ Президенти этиб тайинлангач дастлаб амалга оширган ишларидан бири халқаро дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш бўлган. Шу даврда Бин Ҳаммам  ва Зепп Блаттер каби дунё футболида ўз ўрнига эга бўлган раҳбарлар билан илиқ муносабатларни йўлга қўйди ва бу фақат қоғозда қолиб кетмади. Уч марта футзал ҳамда икки марта ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларига Ўзбекистон мезбонлик қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоалари жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдилар.

2007 йилги сурат. Орадан бир йил ўтиб Акмал Холматов "Пахтакор" либосини кияди, Сервер Жепаров эса мана шу майдон эгаси бўлган "Бунёдкор" аъзосига айланади.

Дмитрий Кузин ва Патрик Агбо. Бу пайтлар ҳеч ким Димани Мессига ўхшатмаган эди, чунки Мессининг ўзини ўша пайтлар ҳеч кимга ўхшатишмасди.
Футболимиздаги кўринмас мутахассис. Икром Алибоевни "Сеул" жамоасига ўтишида муносиб ҳисса қўшди. Улуғбек Мирзаев кўп йиллар давомида "Пахтакор" матбуот хизмати лавозимида ишлади. 2007 йил дастлабки йирик мусобақаси Осиё Кубогида иштирок этди. Бугунда халқаро алоқаларни ривожлантириш билан банд устоз!
Ҳакамнинг хатоси туфайлигина ярим финал йўлланмасини қўлга кирита олмаган Рауф Талгатовичга мусобақа давомида Биродар Ҳасанович ҳамроҳлик қилган эди.

Алишер Никимбаев эса бу даврда жамоа бошлиғи сифатида Осиё Кубогида иштирок этган.
Гарчанд ярим финалга чиқа олмаган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоасини кутиб олиш учун жуда кўпчилик аэрапортга чиққанди. Улар орасида Миржалол Қосимовнинг кенжа фарзанди ҳам бўлган.
Бу эса ўша пайтдаги журналистлар гуруҳи. (Чапдан ўнгга )Беҳзод Назаров, Камолиддин Алимов, Норбек Ниёзов, Максим Шацких, Алишер Никимбаев, Толибжон Қосимов ва камина...

Сарвар Ибодуллаев... Андижонлик мухлисларнинг ёқимтойи, хоразмлик тўпурар. 25 ёшида дўстини "Хоразм" машғулотларига ташлаб қўйиши керак бўлган. Хоразмда оддий таксичи бўлган Ибодуллаев иккига бўлиниб ўйнаётган "Хоразм" жамоасига бир ўйинчи етишмайди, шунда Вали Султонов дўстини кутиб ўтирган мухлисни майдонга туширади ва у ўйин қаҳрамонига айланади. Бир йил ўтиб эса "Хоразм" сардори сифатида Олий лигада тўп тепади.

Бугунги ёш мухлис бир пайтлар Мирко Йеличични "Пахтакор"да фаолият олиб борганини билмаса керак. Унинг устунлиги игна билан футболчиларни даволашда бўлган. Оғир жароҳат олган футболчиларга айнан у энг катта ёрдамни берган. Ўзининг тарихи ҳам ажойиб. У Австралия кўчаларида байкерлар билан дўст тутинган ва ўзи ҳам мотоциклда учишни яхши кўрарди. Кунларнинг бирида фалокатга учрайди. Қийин жароҳатни ўзи даволашга муваффақ бўлади. Шундан кейин фаолиятида кескин ўзгариш бўлади.

Бу эса афсонавий ва энг муҳими файзи бор стадион! "Нефтчи" мухлислари, соғиндингизми?

"Бунёдкор" 2008 йил илк кубогини қўлга киритади. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Анвар Солиев қўшимча дақиқаларда гол уриб "Бунёдкор"нинг ғалабасини таъминлайди.
Энг қизиғи шундаки, ўша йиллари "PROСпорт" нашри Ўзбекистон олий лигасини ёритиб борарди.Бир йил ўтиб Ривалдоси бор "Бунёдкор"ни "Пахтакор" кубок финалида мағлубиятга учратганди. Ўшанда Ғулом Ўрунов Ривалдога қарши персонал ўйинчи сифатида қўйилган ва бу ишни у "5" баҳога уддалаган эди.

Тошкентда бўлиб ўтган иккинчи қитъа чемпионатида Эрон чемпионликни қўлга киритган. Учинчи қитъа чемпионатида эса вакилларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган.

Шимолий Корея терма жамоасига қарши кечга драматик учрашувда мағлубиятга учраганмиз. 3 кун аввал эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Австралияни мағлубиятга учратиб илк маротаба ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ йўлламасига эга чиққан эдилар.




Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика