UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  2 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  3 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Хуршид Мухторов: “Олмалиқ"қа фойдам тегишини хоҳлайман” Янгиликлар

Хуршид Мухторов: “Олмалиқ"қа фойдам тегишини хоҳлайман”

Хуршид Мухторов “Қўқон-1912”,”Сўғдиёна”,”Локомотив”да ўйнаганидан, ҳозирда эса “Олмалиқ” жамоасида ижара асосида тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Биз учун ҳимоячи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Катта футболга кириб келишингизда ким сабабчи бўлган?
- Маҳалламизда кўпчилик болалар сингари тўп тепиб, кўча чангитиб юрар эдим. Уйдагиларим қизиқишимни сезиб, онам қўлимдан етаклаб футбол тугарагига  олиб борганлар. Миллионлар ўйинига кириб келишимда  айнан онам сабабчи бўлганлар. 9 ёшимдан футболга кириб келганман ва Гулистонда футбол  тугарагига қатнашар эдим. Биринчи устозларим Зафар Пардаев ва Махмуд Абдиалимовлар  бўлишган. 11 ёшимдан “Пахтакор” академиясида таҳсил олганман. Кейин эса  Рустам Орипов қўл остида шуғулланганман ва шу даражага етишимга айнан уларнинг меҳнатлари эвазига эришганман.  Мен шу инсоннинг шогирди  эканлигимдан фахрланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимга раҳмат айтмоқчиман. Албатта футболчилар ҳаётида жуда кўп ўзига яраша  қийинчиликлар бўлади. Менда  ҳам ўзимга яраша қийинчиликлар бўлган. Менимча, инсон ўз келажагини ўзи яратади.

- 2013 йилдан бери “Локомотив” таркибидасиз. Ушбу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча, ушбу жамоада энг кучлилар йиғилган ва олий лига турнир жадвалида ҳам пешқадамликни сақлаб келмоқда. Чемпионлар лигасида “Ал-Айн” жамоасига қарши ўйинда омад тилайман.


 
- Сизнинг фаолиятигизни ўрганиш давомида “Сўғдиёна” жамоасида ҳам ўйнаганингиз ҳақида билдик. Жамоадаги фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз?

- “Сўғдиёна” жамоаси фаолиятимга катта ўзгариш қилган албатта ижобий томонга.  Ўйин амалиётига эга бўлганман. Катта футболда ўз ўрнимга эга бўлишимга, масъулиятни ҳис қилишимга ёрдам берган. Даврон Файзиев ёшларга майдонда ўзларини синаш учун катта имконият беради. Жамоада ички муҳит ҳам яхши шакилланган ва ҳамма бир- бири билан иноқ.  “Локомотив” таркибида Жиззахда “Сўғдиёна”  майдонида ўйнадим. Албатта ҳаяжон бор эди. Қадрдон стадион ва мухлислар. Ўзимга қадрли бўлган жамоага қарши ўйнаш осон бўлгани йуқ.

- Ҳозирги кунда ижара асосида “Олмалиқ” жамоасида тўп тепаяпсиз. Бу қарорга қандай келдингиз?
-Биринчи даврада “Локомотив” сафида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлдим.  Шунинг учун ҳам “Олмалиқ” таклифини рад этмадим.  Игорь Шквирин ёшларга ишонади ва мен ўз устимда ишлаб, ушбу жамоага фойдам тегишини хоҳлайман.
 
- Олий лиганинг 19-турида “Олмалиқ” клуби Бекободда  “Металлург” жамоаси  билан беллашди (4:2) . Ушбу ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Жуда оғир ўйин бўлди. Футболда бир гап бор: ”Сен урмасанг, сенга уришади ”. Мухлислардан ўзр сўраймиз. Кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.


- Мавзудан ташқари бўлсада. Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
-Мен “Реал Мадрид” мухлисиман.  Гарет Бэйл ўйин услубига қизиқаман.

- Мисрани давом эттиринг. Агар футболчи бўлмаганимда...
- Юрист бўлар эдим.

- Бўлажак турмуш ўртоғингиз футболга қизиқиши шартми?
- Буни вақт кўрсатади. Агар қизиқмаса кейин қизиқиб қолади (кулади).

- Хуршид Мухторовга мазмунли суҳбати учун раҳмат айтамиз ва кейинги фаолиятига омад тилаймиз.


Дилдора Холбоева тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика