UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  0 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  11 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  6 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  8 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  3 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  3

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади" Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Японияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув юқори темп остида ўтди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлганимизга қарамасдан, иккинчи таймда ҳисобни тенглаштира олдик. Аммо рақиб ўйин сўнгида гол урди ва ғалабани илиб кетди. Дуранг - адолатли натижа бўлар эди.

- Амалдаги Осиё чемпионларига қарши руҳий томонлама тайёргарлик кўриш қийин бўлдими?

- Япония жуда ҳам кучли терма жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Японларга қарши ўйинга тайёрланиш осон эмас. Лекин биз ҳам ёмон ўйин ўйнамадик. Япония терма жамоаси бош мураббийи эҳтиёткорлик билан ўйнай бошлади. Умуман олганда ўйинни биз назорат қилдик. Ушбу устунликни ҳисобда кўрсата олмадик холос. Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- Таркибда жароҳатланганларнинг йўқлиги натижага қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Бор эътиборимизни ёш футболчиларга қаратдик. Тўғри, жароҳат олган футболчиларнинг йўқли бизни қийин аҳволга солиб қўйди, аммо биз янги номларни ҳам кашф этдик. Шу сабаб бугунги учрашувга қаттиқ тайёрланган эдик. Ҳозир терма жамоа таркибида аввал деярли тўп тепмаган футзалчилар ҳам ўз имкониятига эга бўлмоқда. Бу яхши ҳолат. Шундай ишлашда давом этсак, нафақат Осиёда, балки, бутун дунёда бизни танишни бошлашади.

- Осиё чемпионларига қарши икки учрашув ўтказдингиз. Осиё футзали ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай? Япония каби Осиё минтақасидаги топ жамоаларининг даражасига баҳо бериб ўтсангиз.

- Ҳозирги кунда Осиё футзали жуда тез ривожланмоқда. Масалан Япония дунёда 12-ўринда туради. Ўзбекистон терма жамоаси шундай ривожланишни мақсад қилган. Келажакда ўзбек футзали Эрон ва Япониялар каби топ жамоалар қаторида бўлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика