UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

Хосе Мария Мендес Таиланд билан Жаҳон чемпионатида қандай натижа қайд этмоқчи? Ўзбекистондан нима кутяпти? Испаниялик мураббий билан интервью Янгиликлар

Хосе Мария Мендес Таиланд билан Жаҳон чемпионатида қандай натижа қайд этмоқчи? Ўзбекистондан нима кутяпти? Испаниялик мураббий билан интервью

Яқинда Литвада бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди.
Шундай қилиб Литвада бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган барча 24 терма жамоа номи маълум бўлди.

Осиё плей офф ўйинларида Ироқ - Таиланд ва Вьетнам - Ливан жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Уй-меҳмон тарзида бўлиб ўтган баҳслар натижасига кўра, Таиланд билан Вьетнам ўз мақсадларига етиб, ЖЧ йўлланмасига эга бўлишди. Айни пайтда Ўзбекистондаги мухлисларга яхши таниш бўлиб улгурган, ўз вақтида Ўзбекистон футзал терма жамоасини илк бор мундиалга олиб чиққан испаниялик мураббий Хосе Мария Мендес Таиланд терма жамоасини бошқармоқда. Яқинда ушбу мураббий билан алоқага чиқиб фикрларини тингладик.

- Салом жаноб Хосе Мария Мендес. Аввало Таиланд терма жамоасини Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклаймиз. Ироқ билан ўйинларда ғалабалар осонликча қўлга киритилгандек таассурот қолдирди...

- Катта раҳмат. Ўзбекистонга алангалик салом. Пандемия нафақат бизга, балки барча терма жамоаларнинг тайёргарлигига ўз таъсирини ўтказди. Биз учун жуда қийин вазият юзага келиб қолди. Чунки февраль ойида Таиланд терма жамоаси Осиё чемпионатига жуда яхши ҳозирлик кўрганди. Мусобақа биринчи маротаба қолдирилгач яна мураккаб ҳолатга тушиб қолдик. Ҳаттоки машғулотлар ўтказиш учун ҳам вақтимиз қолмаганди. Таркибимизда жароҳат олган ўйинчилар бор эди. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик, дея оламан. Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида Ироқни иккита ўйинда мағлуб этдик. Бу ўйинларда ғалабадан бошқа нарса муваффақиятсизлик ҳисобланарди. 

- Ҳа, пандемия сабабли мусобақанинг қолдирилиши кўп терма жамоаларга зарар келтирди. Масалан Қувайт терма жамоаси олдинга катта қадам ташлаётганди. Бош мураббийликка машҳур Какаони олиб келди...

- Ҳа, пандемия кўпчиликка фойда келтирмади. 

- 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида Таиланд гуруҳдан чиққан, нимчорак финалда Озарбайжонга имкониятни бой берганди. Бу сафарги мақсадлар қандай?

- Мақсадимиз камида ўтган сафарги натижани такрорлаш. Бир очко ҳам бунда муҳим аҳамият касб этади. 2016 йил Таиланд ёмон қатнашмаганди. Жаҳон чемпионатига оддий жамоалар бормайди. 

- Литвадаги Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун иккинчиси ҳисобланади. Қайсидир маънода терма жамоамизда бу борада кўникма мавжуд, дейишимиз мумкин. Лекин таркибда бундай катта нуфузли мусобақада илк маротаба ўйнайдиган ёшлар ҳам бор...

- Албатта. Жаҳон чемпионатидаги иккинчи иштирок Ўзбекистон футзал терма жамоасига қўшимча ишонч ва мотивация бериши мумкин. Айрим футзалчилар бундай тажрибага эгалар. Биринчи маротаба қатнашадиган ёш футзалчилар катта тажриба тўплашлари учун Жаҳон чемпионати яхши имконият. Қандай натижа кутяпман? Кўп нарса қуръага боғлиқ. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика