Хорхе Вальдано: Роналду Мессига қарши — бу икки даҳо жанги. Бэйл эса 100 млн евро турмайди

10 апр 2018, 08:20
“Реал”нинг собиқ директори Хорхе Вальдано дунёнинг энг яхши ўйинчилари ҳақида фикр билдирди.

“Бэйл 100 миллион евро турмайди. У бу нархни елкасида кўтариб юрибди. Роналду Мадрид дербисида ажойиб жисмоний ҳолатдаги эканлиги намоён бўлди. У бутун қанот бўйлаб ҳаракатланди. У мураббий томонидан билдирилаётган катта ишончдан роҳат олмоқда. Роналду ва Мессининг қарама-қаршилигида ҳамма нарса бор: “Реал” “Барселона”га қарши, Европа Жанубий Америкага қарши. Бу икки даҳонинг жанги. Гризманн учун 100 миллион евро? У зўр ҳужумчи, аммо ҳозирги бозор ҳисоб-китобларига кўра у анча арзон туради”, — дейди Хорхе.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS.com