UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  4 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  29 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов Янгиликлар

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов

Донишмандларнинг айтишига кўра, футбол гол уриш учун ўйналади (рақиб дарвозасига).

Статистика билан шуғулланувчилар ҳам асосий эътиборини хотинига эмас, голларга қаратаркан. Табиийки, бу инглизлар ихтиро қилган ўйин (ёки спорт) ишқибозлари учун ҳам қизиқ. Шу туфайли Европанинг топ лигаларида учраган энг катта ҳисоблар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Қани, рақибларининг шафқатсизлигидан қайси жамоа кўпроқ азият чеккан экан...

Англия. Сиз берилиб томоша қиладиган АПЛ бор-ку, унда барча жамоаларнинг савияси бир-бирига яқинлиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин вақти-вақти билан "Туманли Альбион"да ҳам қайсидир жамоа "зўрлангани" тўғрисида хабарлар ёзилади. Лига тарихидаги энг йирик ҳисоб — 9:0. 

Сўнгги йилларда 2 бор шундай натижа қайд этилди. Энг қизиғи, ҳар 2 ўйинда "Саутгемптон" мазлум бўлган (МЮ ва "Лестер"дан егилган). Яна ҳам қизиқроқ томони шундаки, ҳар 2 баҳсда ҳам Гэмпшир клубини 1 мураббий бошлаб тушган — Ральф Хазенхюттль. Ундан ҳам қизиғини айтайми, австриялик мутахассис ҳалиям жамоа бошида. Агар бизнинг клублар бўлса, Хазенхюттль 9 марта ҳайдаларди.

Германия. Бундеслига тарихида энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган жамоани тахмин қилиб кўринг. Аминман, адашдингиз. Бу баҳс 1978 йилда тарихга кирган. "Боруссия"лар тўқнашувида Мёнхенгладбах клуби дортмундликларни шарманда қилган (12:0). Ўшанда сиз яхши танийдиган Юпп Хайнкес пента-трикка эришган экан.

Италия. А Серия тарихидаги энг катта ғалаба Турин клубига ёзилган. Аммо сиз ўйлаганингиздек, "Юве"га эмас. 1948 йилда "Торино" "Александрия" футболчиларнинг юзини шувут қилган эди. Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар "буқалар"нинг 6 вакили рақиб дарвозасига жами 10 та гол уришган.

Испания. "Барселона"нинг айни пайтдаги муваффақиятсизликларидан жиғибийрон бўлаётган "фанатлар" яхши ҳам ХХ асрнинг 2-чорагида яшамаган. Чунки жамоа тарихида бундан ҳам ёмонроқ кунлар бўлган, узоқ вақт. Буни қуйидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ла Лига тарихидаги энг йирик мағлубиятлар айнан "Барса"га ёзилган. Каталон клуби 1931 йилда "Атлетик Бильбао"га 12:1, 1940 йилда "Севилья"га 11:1 ҳисобида енгилган эди. Ҳа, бугунги ҳолатимиз ўтмиш ва келажак тўғрисида тўла маълумот беролмайди.

Португалия. Навбатдаги тарихий ўйин бизнинг футболимизга ҳам тааллуқли. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам иштирок этган. Фақат ғолиблар эмас, жабрдийдалар томонидан. "Насьонал" "Бенфика"дан роппа-роса 10 та гол қабул қилиб олган баҳсда жиззахлик футболчи 90 дақиқа ҳаракатланган эди. Бу Рашидов учун Португалиядаги дебют эди.

Ўзбек футболи маликалари (2-қисм)

Муаллиф :
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика