UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  10 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  63

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади Янгиликлар

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади

Хоразм воҳаси 2015 йили мактаб ўқувчиларининг энг нуфузли мусобақаси - “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларига иккинчи бор мезбонлик вазифасини ўтайди.
Мазкур беллашувларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда айрим спорт турларидан баҳслар Урганч шаҳридаги Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳида ташкил этилади.

Бугунги кунда, бу ерда мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари авжига чиққан. Маълумки, мазкур спорт иншоотида воҳанинг бош жамоаси, яъни Урганчнинг “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Натижада, юзага келган вазият туфайли жамоа жорий йилги мавсум ўйинларини Хива шаҳридаги “Хива” стадионида ўтказиши белгилаб қўйилди.  Жумладан, “Хоразм” 30 март куни Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичи доирасида Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилишади. Кейинги босқичда ушбу жуфтлик ғолиби майдонига пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси ташриф буюради.

“Хоразм” жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг дастлабки икки учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади.  3 апрелда Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Автомобилчи”, 6 апрелда  эса Самарқанднинг “Шердор” жамоалари воҳаликлар меҳмони бўлишади.

Айни пайтда “Хива” стадионида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика