UZ

Холанднинг отаси ўғлининг МЮга ўтмагани ҳақида: "Сени фақат мураббий эмас, бутун клуб кутаётган жойга ўтишинг керак" Янгиликлар

Холанднинг отаси ўғлининг МЮга ўтмагани ҳақида: "Сени фақат мураббий эмас, бутун клуб кутаётган жойга ўтишинг керак"

"Боруссия" (Дордмунд) ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инг Холанд ўғли нима учун қишда "Манчестер Юнайтед"га ўтмагани ҳақида гапирди.

"Унинг бошқа клубларда қай тарзда ўзини кўрсатиши номаълум. Балки у ерда ҳам яхши бўлар. Биз бу саволга ҳеч қачон жавоб топа олмаймиз.

Фақатгина мураббий [Сульшер] эмас, бутун клуб кутаётган жойга ўтишинг керак. Бу асосийси деб ўйлайман. Сўнгги 5-10 йил ичида клуб қандай натижаларга эришгани ва қайси йўлдан бораётгани муҳимдир", - дейди катта Холанд.

Эслатиб ўтамиз, Холанд "Боруссия"га ўтгандан сўнг расмий ўйинларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 1та ассист қайд этди.

Умумий олганда жорий мавсум барча мусобақаларда ва ҳар икки клубда 39та ўйин ўтказиб, 53та гол ва 2та ассистга эришган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг