UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  33 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  11 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Холанд янги жамоасида камида 30 млн фунт ишлаб олмоқчи Янгиликлар

Холанд янги жамоасида камида 30 млн фунт ишлаб олмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг унга қизиқаётган клублар учун молиявий талаблари маълум бўлди.

21 ёшли норвегиялик ҳужумчи янги клубида йилига камида 30 миллион фунт олмоқчи. Футболчининг вакиллари Холанд ҳафтасига 500 минг фунтдан кўпроқ даромад олмоқчи эканлигини манфаатдор томонларга маълум қилган.

Ҳужумчига "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Челси", "Реал", "Бавария" ва ПСЖ даъвогарлик қилмоқда.

Жорий мавсум охирида Холанднинг шартномасига 75 миллион евролик товон пули киритилади. Қайд этилишича, трансфернинг умумий суммаси битимдаги воситачилик харажатлари ҳисобига анча юқори бўлади. 

Холанд жорий мавсум Бундеслиганинг 6 та ўйинида 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика